«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2012 йил 1-чоракдаги иш якунлари
2012 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устивор йўналишлари» Дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 октябрдаги ПҚ-1623-сонли Қарори билан тасдиқланган Рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш ҳажмини кенгайтириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар Дастури, 2012 йил Инвестицион дастури, Маҳаллий хом ашё асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурларига киритилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида«ги Қарорида кўзда тутилган «Ўзбекнефтгаз» МХКга тегишли темир йўллар, ҳаракатланувчи состав ва бошқаларни таъмирлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилди.