Пайшанба, 21.11.2019

"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

  • 01
  • 02
  • 03
  • 04
  • 05
  • Бош сахифа

Умумий маълумотлар

«Тошнефтгазқурилиш» Акциядорлик Жамияти «Ўзбекнефтгаз» МҲКга қарашли тузул­масига киради. Жамият 1998 йил 28 декабрда «Ўзнефт­газқирилиш» Давлат-акциядорлик бирлашмасининг 196-сонли буйруғи билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти­нинг 11 декабр 1998 йилдаги «Ўзбекнефтгаз» Миллий Корпорациясини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги 2154-PF-сонли Фармонига биноан, «Бухоро-Урол», «Бухоро-Тошкент-Алма-Ата», «Газли-Чимкент» магистрал газ­ўтказгичлари ва компрессор станциялари қурилишида 35-40 йил давомида куч ва тажриба орттириб келган бир неча қурилиш бўлинмалари асосида ташкил этилган. Ўзбекистон ёқилғисини Марказий Осиё ва Россия Федерацияси давлатларига етказиб беришга мўлжалланган ушбу газ ўтказгичларнинг умумий узунлиги 12000 километрдан зиёдроқдир.

«Тошнефтгазқурилиш» трести ОАЖ ташкил этилишидан кейин ўтган давр давомида унинг таркибига кирган бўлинмалар «Газли-Когон», «Шўртан-Шеробод» газ ўтказгичлари қурилишида, «Ўрта Осиё-Марказ» газ ўтказгичининг реконструкциясида ҳамда бошқа муҳим объектларнинг яратилишида иштирок этганлар.

«Тошнефтгазқурилиш» Акциядорлик Жамияти газ ва нефт конларини комплекс ўзлаштириш, ёқилғи олинаётган кон объектларини ободонлаштириш, газни қайта ишлаш комплексларини, нефт маҳсулотлари, газ ва сув етказиб бериш учун мўлжалланган магистрал қувур­ўтказгичларни бунёд этиш каби ишларни амалга оширади.

Нефт-газ соҳасининг қурилиш комплекси ўзига хос хусусиятларга эгадир. Улар нефт ва газ саноати объектларида олиб бориладиган ишларнинг ўзига хослиги билан белгиланган бўлиб, жумладан, бажарилаётган ишларнинг юқори даражада олиб борилиши, технологик жараёнларни пухта билиш, пайвандлаш ишларини, металлшуносликни ўбдон билиш каби талаблардан иборатдир.

Юксак малакавий савия, қуриллиш обйектларидаги шароитга кўра ишларни ўзгарта билиш, ишлаб чиқаришни эффектив тарзда ташкил эта олиш, шериклар билан самарали ҳамкорлик ўрнатишга интилиш, ўз зиммасига олган мажбуриятларни сўзсиз бажариш - «Тошнефтгазқурилиш» АЖ фаолиятининг асосий сифатларидир.

Инвестицион сиёсат доирасининг кенгайиши ва ривожланиши, бошқарув тизимининг такомиллашуви ва нефт-газ саноати объектлари қурилишида иштирок этувчи субйектлар орасидаги ўзаро бозор муносабатларининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳамда қўйиладиган мақсадларга тезроқ йета билиш имкониятини таъмин ета оладиган молиявий ва моддий-техник ресурсларни асосий стратегик йўналишларда мерказлаштириш заруратини чуқур англаган ҳолда «Тошнефтгазқурилиш» АЖ республикада бажариладиган турли лойиҳаларни амалга ошириш ишларида самарали иштирок этиш имкониятига эга.

Бу эса, ўз навбатида, соҳада амалга оширилаётган барча лойиҳалар бўйича олиб борилаётган ишларини яхши мувофиқлаштириб бориш, инвестицион жатаёнларнинг юқори даражада бошқарилишини таъминлаш, инвестицион жараён иштирокчилари ўртасидаги муносабатларни соддалаштириш, инвестицион даврлар давомлилигини қисқартириш, қурилиш маҳсулотлари ва хизматлари сифатини ошириш учун имкониятиар яратади.

Статистика Ҳисоблагичлари

 

  uzinfocom

 

 

 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99871) 150-16-17
Факс: (+99871) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99871) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...