"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

Жамиятнинг тарихи

 

“Тошнефтгазқурилиш” АЖ ҚММ фаолияти шароитида ишлаб чиқаришнинг маҳсулдорлиги ва юқори натижаларига эришди. Жамият Ўрта Осиёнинг чўл, сувсиз шароитда ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида қурилиш ишларини бажаришда катта тажрибага эга бўлганлиги учун, Республиканинг бошқа қурилиш ташкилотлари олдида нефтгаз мажмуалари, магистрал қувурлар, ижтимоий-маданий турмуш объектларини қурилишида катта афзалликка эгадир.

“Тошнефтгазқурилиш” АЖ мавжуд қурилиш хизматлари бозорида нуфузли ташкилот бўлиб, Ўзбекистон Республикасчи ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида бажариладиган ишларда рақобатбардош жамият сифатида фаолият юритмоқда.

Истеъмолчи ва буюртмачиларнинг талаблари кундан кунга ошиб бораётган, ҳамда ички ва ташқи бозорда рақобат ошиб бораётган бир па    йтда Жамият кўрсатаётган хизматлар сифатини ошириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш долзарб вазифа бўлиб қолмоқда.

Буюртмачи ва истеъмолчиларнинг талаб ва умидларининг тўлиқ қондирилиши мақсадида, “Тошнефтгазқурилиш” раҳбарияти сифат менеджменти тизимини янада яхшилаш масъулиятини олди.

Бизнинг вазифалар:

  • ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлмаган ҳаражатларни камайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, Жамият даромади ва рентабеллигини ошириш;
  • ишлаб чиқаришнинг энг янги технологик жараёнларини қўллаш.
  • фаолият доирасини кенгайтириш.
  • ходимлар савиясини тизимли ошириш.
  • хавфсиз меҳнат шароитини яратиш.
  • машина ва механизмлар парки қисмини тиклаш ва янгилаш.
  • инфратузилма ривожланишининг таъминлаш.

Бизнинг усуллар:

  • энг замонавий ишлаб чиқариш технологияларини ишлаб чиқаришга сингдириш орқали, ишалб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш ва ишчилар учун меҳнат шароитини яхшилаш;
  • ҳар бир ходимнинг иш ўрнида профессионал ишини рағбатлантириш ва малакасини ошириш.

Бизнинг тамойиллар:

  • Хизматлар сифатини ошириш масалалари - унитар корхоналар вазифаси.
  • ҳар бир ходим ўз ишининг сифати учун масъулдир, ўз ишини сидқидилдан бажаради.
  • Корхона рахбарият қўйилган вазифалар учун тўлиқ масъулиятни ўзига олиб, ҳар бир ходимни сифат сиёсатини амалга оширишда иштирок этишга чақиради.

“Тошнефтгазқурилиш” нуфузини ошириш ҳар биримизнинг бурчимиздир!

Сифат соҳасидаги сиёсат МС ISO 9001:2008. сифат менежменти тизимининг тамойиллари ва талабларининг фаолият асоси ва доимий яхшиланишининг гаровидир.

Раҳбарият ҳар йили Сифат соҳасидаги сиёсатни қайта кўриб чиқиш, ўзгартиши ва такомиллаштириш, ҳамда барча ўзгартиришларни ҳодимларга етказиш мажбуриятини олади.

 

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...