"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

  • Бош сахифа
  • Компания ҳақида
  • Асосий буюртмачилар ва шериклар

Асосий буюртмачилар ва ҳамкорлар

Акциядорлик жамияти таркибидаги бўлинмаларнинг ихтисослашуви ишлаб чиқариш самарадорлигини таъмин этади.

«Тошнефтгазқурилиш» АЖ ўз таркибидаги қурилиш-монтаж, ихтисослаштирилган корхоналари баробарида ривожланган инфратузулмаси - йирик автотранспорт хўжалигига, ишлаб чиқариш-технологик бутлаш корҳонасига ҳам эгадир; объектларни қуриш учун тегишли маҳсулотларни саноат усулида ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика комплекси объектларида қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш уcлиун трест бўлинмалари диаметри 1420 мм. гача бўлган магистрал қувурўтказгичларнинг монтажини амалга ошириш имконини берадиган махсус қурилиш техникаси паркига эгадирлар.

Ҳозирги кунда “Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг фаолияти “Ўзбекнефтегаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар учун қурилиш-монтаж ишларининг асосий ҳажмини бажаришдан иборатдир.

Қурилиш-монтаж ишларининг асосий фойдаланувчилари “Ўзбекнефтегаз” АЖ қуйидаги корхоналаридир:

“Ўзнефтегазқазибчиқариш” АЖ  – нефть ва газ конларини ташкил қилиш;

“Ўзгеобуғурнефтегаз” АЖ  – нефть ва газ қазиб чиқариш, қудуқларни синов ва эксплуатацион мақсадларда буғурлаш;

“Ўзтрансгаз” АЖ  – газни магистрал равишда етказиш, газни республиканинг йирик саноат корхоналарига сотиш, газни экспортга етказиб бериш, магистрал газ қувурларини қуриш;

“Ўзнефтмаҳсулот”  АЖ – халқ хўжалиги тармоқлари ва республика аҳолиси учун нефть маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш.

“Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг қурилиш хизматлари бозорида асосий рақобатчилари, ҳамда ҳамкорлари қаторига қуйидаги ташкилотлар киради:

- қувурлар монтажи ва изоляцияси, ускуна ва металл иншоотлар монтажи ва ишга туширилиши соҳасида хизмат кўрсатувчи “Ўзнефтгазқурилишинвест” АКнинг тузилмавий бўлинмалари:

  • “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ;
  • “Жанубгазқурилиш” АЖ;
  • “Муборакнефтегазмонтаж” АЖ;
  • “Қашқадарёнефтгазсаноатқурилиш” АЖ.

- “Ўзбекнефтегаз” МХК тизими таркибига кирувчи ташкилотлар:

  • “НГҚТ” АЖ;
  • “Наклгазмахсускурилиш” АЖ,
  • “Нефтегазмонтаж” МЧЖ;

- Нефт ва газ соҳаси тизимга кирмайдиган бошқа қурилиш ташкилотлари.

Технологик қурилишга материал ҳомашё ва ресурсларнинг асосий етказиб берувчилари қаторига қуйидаги корхоналар киради:

  • “Ўзтрансгаз” АЖ;
  • “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ;
  • “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ;
  • “Ўзгеобуғурунефтгаз” АЖ;

Маҳаллий қурилиш материаллари ва ЁММларни етказиб беришда транспорт хизматларини кўрсатишда асосий ҳамкор “Ўзбекистон Темир Йўллари” ДАТКдир. Ишлаб чиқариш дастурининг амалга оширилишида ҳомийлар жалб қилинмайди. Асосий воситаларнинг харид қилиниши лизинг асосида режалаштирилмоқда.

Мазкур соҳа, Республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири эканлиги сабабли, чиқарилаётган маҳсулот (нефть, газ, газ олтингугурти, ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулот) кенг сотув бозорига эга бўлиб, Республикада деярли рақобатга эга эмас. Жамият бажарилаётган ишлар дастурининг барқарор ва мустаҳкам молиялаштирилиши билан таъминланган

Шунингдек, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ ўз фаолияти доирасини кенгайтириш мақсадида иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги буюртмачилар ҳамда чет эл инвесторлари билан ишлаб чиқариш алоқаларини ривожлантирмоқда.

Охирги пайтларда, бозорда чет эл буюртмачилари, ва шу орқали, пудратчи корхоналарнинг техник таъминоти, молиявий имкониятлари ва энг асосийси, қурилиш ташкилотларидаги лойиҳаларни бошқариш тизимига қўйилаётган талаблар ошиб бораётган бир вақтда, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ ўзнининг ишлаб чиқариш салоҳиятини юқори даражада ушлаб туришга эришмоқда.

 

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...