"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

Ривожланиш стратегияси

 Ҳозирги кунда “Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг фаолияти “Ўзбекнефтегаз” АЖ тасарруфидаги корхоналар учун қурилиш-монтаж ишларининг асосий ҳажмини бажаришдан иборатдир.

Қурилиш-монтаж ишларининг асосий фойдаланувчилари “Ўзбекнефтегаз” АЖ қуйидаги корхоналаридир:

“Ўзнефтегазқазибчиқариш” АЖ  – нефть ва газ конларини ташкил қилиш;

“Ўзгеобуғурнефтегаз” АЖ  – нефть ва газ қазиб чиқариш, қудуқларни синов ва эксплуатацион мақсадларда буғурлаш;

“Ўзтрансгаз” АЖ  – газни магистрал равишда етказиш, газни республиканинг йирик саноат корхоналарига сотиш, газни экспортга етказиб бериш, магистрал газ қувурларини қуриш;

“Ўзнефтмаҳсулот”  АЖ – халқ хўжалиги тармоқлари ва республика аҳолиси учун нефть маҳсулотларини харид қилиш ва сотиш.

Мазкур соҳа, Республикамиз иқтисодиётининг асосий тармоқларидан бири эканлиги сабабли, чиқарилаётган маҳсулот (нефть, газ, газ олтингугурти, ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулот) кенг сотув бозорига эга бўлиб, Республикада деярли рақобатга эга эмас. Жамият бажарилаётган ишлар дастурининг барқарор ва мустаҳкам молиялаштирилиши билан таъминланган.

Шунингдек, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ ўз фаолияти доирасини кенгайтириш мақсадида иқтисодиётнинг бошқа тармоқларидаги буюртмачилар ҳамда чет эл инвесторлари билан ишлаб чиқариш алоқаларини ривожлантирмоқда.

Жамият Ўрта Осиёнинг чўлли, сувсиз шароити ва етиб бориш мураккаб бўлган ҳудудларида қурилиш ишларини бажаришда катта тажрибага эга бўлганлиги учун, бошқа қурилиш ташкилотларига нисбатан нефть ва газ мажмулари, магистрал қувурлар, ижтимоий-маданий турмуш объектлари қурилишида катта афзалликка эгадирлар.

Бажарилаётган ишлар сифатига ишлаб чиқаришнинг юқори даражадаги тайёргарлиги орқали эришилади.

“Тошнефтгазқурилиш” АЖ ишчиларнинг юқори профессионал даражаси, махсус техника мавжудлиги ва мобилликка эгадир. Жамиятнинг тузилмавий таркиби магистрал газ қувурларининг қурилишида ҳам, саноат ва фуқаролик қурилишида ҳам барча ишларни бошидан якунига қадар бажарилишига имконият яратади.

Охирги пайтларда, бозорда чет эл буюртмачилари, ва шу орқали, пудратчи корхоналарнинг техник таъминоти, молиявий имкониятлари ва энг асосийси, қурилиш ташкилотларидаги лойиҳаларни бошқариш тизимига қўйилаётган талаблар ошиб бораётган бир вақтда, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ ўзнининг ишлаб чиқариш салоҳиятини юқори даражада ушлаб туришга эришмоқда.

 

 

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...