Чоршанба, 08.12.2021

"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

Ишлаб чиқариш фаолияти

“Тошнефтгазқурилиш” АЖ нефть ва газ соҳаси объектларида 35 йиллик фаолият тажрибасига эга.

90 йиллардан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазифасига кўра, АЖ бўлинмалари қуйидаги муҳим аҳамиятга эга объектлар қурилишида иштирок этган:

  • 125 минг тонна полиэтилен ва 137 минг тонна суюлтирилган газга мўлжалланган Шўртан газ кимё мажмуини ўзлаштиришда;.
  • 1800 млн.м3 хажмга эга Хўжаобод ер ости газ омборхонасининг қурилишини тугатишда;
  • Поп ва Ангрен шаҳарларида ҳар бири 100 минг м3 ҳажмдаги нефть маҳсулотларини сақлаш терминалларининг I ва II навбатини қуришда;
  • Бухоро-Урал, Бухоро-Тошкент-Олмота, Газли-Чимкент компрессор станциялари ва магистрал газ қувурлари қурилишида.

Ҳозирги кунда, “Тошнефтгазқурилиш” АЖ фаолияти Республикамизнинг барча ҳудудларида буюртмачилар билан тузилган шартномалар асосида ва “Ўзбекнефтегаз” капитал қурилишнинг манзилли дастурига асосан, буюртмачилар маблағи ҳисобига амалга оширилмоқда. Шунингдек, тизимдан ташқаридаги бошқа буюртмачилар билан шартнома асосида иш олиб борилмоқда.

2014 йилда “Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг Бизнес-режага нисбатан СМР ҳажмини бажариш 100,0 %ни ташкил қилди.

Режада 60 млрд. 500 млн.сўм   кўрсатилган бўлса, 60 млрд. 508 млн.сўмга бажарилган.

АЖ бўлинмалари “Ўзбекнефтегаз” АЖ буюрматчилари ва бошқа тизимдан ташқари буюртмачилар сармояли объектларининг қурилишида иштирок этдилар.

Шу билан бирга, “ТНГҚ” раҳбарияти, фаолият кўрсаткичларини янада ошириш мақсадида, қулай иш муҳитини таъминлаш орқали, ишчилар ўз фаолиятидан қониқишлари, қизиқишлари, манфаатдорлигига эришиб, магистрал қувурлар, нефт ва газ мажмуи объектлари ва уларнинг инфратузилмасининг қурилишида юқори кўрсаткичларга интилмоқда.

Бу масалалар қуйидагилардан иборат:

  • меҳнат муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари;
  • иш ўринларини жойлаштириш ва аттестациядан ўтказиш;
  • ижтимоий муносабатлар;
  • ишчилар учун асбоб-ускуна ва мосламалар;
  • иссиқлик, намлик, ёритиш, ҳаво алмашинуви.

Иш муҳитини яратиш ва салбий таъсирларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги тадбирлар ўтказилмоқда:

  • хавфсиз меҳнат шароити таъминланмоқда;
  • иш ўринлари мос асбоб-ускуналар, мосламалар, назорат воситалари, ҳужжатлар билан таъминланмоқда;
  • иш хонларида вентиляция тизими, зарур иқлим шароитлари, тозалик ва санитария қоидаларига риоя қилиниши йўлга қўйилган;
  • меҳнат муҳофазаси тизими мавжуд, жумладан, зарурат туғилса, шахсий ҳимоя воситалари таъминланган.

Корхона атроф-муҳити меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ таъминланган.

Атроф-муҳит назорати бўйича ишларни ташкиллаштириш ва олиб бориш учун атроф-муҳит муҳофазаси бўлими бошлиғи масъулдир.

Атроф-муҳит назорати бўйича ишларни ташкиллаштириш ва олиб бориш учун “ТНГҚ” АЖ ОТ, ТБ ва БДД бош мутахассиси ва етакчи муҳандислар масъулдирлар.

Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича профилактика ишларини олиб бориш ва ўргатиш учун ОТ ва ТБ муҳандислари масъулдирлар.

 

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...