"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2012 йил 1-чоракдаги иш якунлари

ung2012 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан «2011-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устивор йўналишлари» Дастури, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 октябрдаги ПҚ-1623-сонли Қарори билан тасдиқланган Рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқариш ва ўзлаштириш ҳажмини кенгайтириш бўйича дастлабки чора-тадбирлар Дастури, 2012 йил Инвестицион дастури, Маҳаллий хом ашё асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурларига киритилган бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Шунингдек, 2012 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли “2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида«ги Қарорида кўзда тутилган «Ўзбекнефтгаз» МХКга тегишли темир йўллар, ҳаракатланувчи состав ва бошқаларни таъмирлаш билан боғлиқ ишлар давом эттирилди.

 

Қишлоқ аҳоли пунктларини газ билан таъминлаш тизимларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 14 январдаги ПҚ-1687-сонли Қарори билан тасдиқланган 2012 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастурига мувофиқ қишлоқ жойлардаги уй-жой массивларига газ тармоқларини тортиб бориш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш Дастурини бажариш мақсадида Компания янги иш ўринларини яратиш, шу жумладан касаначиликни кенгайтириш, касаначиларни хом ашё ва материаллар билан ўз вақтида таъминлаш бўйича ишлар олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сонли «Мустаҳкам оила йили» давлат дастури тўғрисида«ги Қарорини бажариш мақсадида холдинг компанияси томонидан тармоқ доирасида оила институтини мутсаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларининг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий ҳимояcини кучайтириш ва оилани қўллаб-қувватлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш бўйича кенг кўламдаги ишларни бажаришга қаратилган чора-тадбирлар тасдиқланди ва амалга оширилмоқда.

Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилиши бўйича асосий якунлар

«Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан 2012 йилнинг I чорагида излов бурғилашга 5 та структура тайёрлаб қўйилди. 4 та майдон чуқур излов-разведка бурғилашга киритилди. 5 та излов-разведка, 9 та ишлатиш бурғ қудуқлари ва ерости газ омборларидаги бурғ қудуқлари қурилиши якунланди, улардан 8 тасида эксплуатацион бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Хорижий компаниялар томонидан излов бурғилашга 2 та структура тайёрлаб қўйилди. Чуқур излов-разведка бурғилашга 3 та майдон киритилди.

2012 йилнинг 1-чорагида «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг қазиб чиқарувчи корхоналари томонидан хорижий инвесторларни ҳисобга олганда табиий газдан прогноз қилинган ҳажмларга нисбатан 103%, суюқ углеводородлардан прогнозга нисбатан 100% қазиб чиқарилди.

Нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ҳисобот даврида нефть, бевосита ҳайдаладиган нефть, газойлни қайта ишлаш ишлари бажарилди, автобензин, дизель ёқилғиси, мазут, нефть мойлари, авиакеросин ишлаб чиқарилди.

Газни қайта ишлаш заводлари томонидан, шунингдек, суюлтирилган газ ва полиэтилен ишлаб чиқариш таъминланди.

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан, Маҳсулотни тақсимлаш битими доирасидаги хорижий инвестициялар ҳажмини ҳисобга олган ҳолда, 2012 йилнинг 1-чорагида амалдаги нархларда ҳисоблаганда 2 трлн. сўмликдан ортиқ (100,8%) товар маҳсулотлар ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати солиштириб бўладиган нархларда 104,2%ни ташкил этди. 147,3 млрд. сўмлик (прогнозга нисбатан 107,6%) халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди.

Маҳаллийлаштриш дастури прогноз параметрларининг бажарилиши ва Кооперацион биржа шартномаларининг бажарилиши

2012 йил учун мўлжалланган Тайёр махсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чикаришни маҳаллийлаштириш Дастурига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 56 та лойиҳаси (2011 йилдаги 54 та лойиҳага нисбатан) киритилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 156,403 млрд. сўмни ташкил этади, бу 2011 йилда эришилган кўрсаткичдан 1,16 баравар кўпдир.

2012 йил бошидан 35 та лойиҳа амалга оширила бошланди. Бу лойиҳалар бўйича 28,6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, улардан 21,8 млрд. сўмлиги истеъмолчиларга сотилди. Ўсиш суръати 2011 йилдаги худди шу давр билан қиёслаганда мос равишда 109,3% ва 110,7%ларни ташкил этди.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржа доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан 2012 йил учун импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни харид қилиш ва хизматлар кўрсатиш бўйича жами қиймати тақрибан 374 млрд. сўмга тенг 467 та шартнома тузилди. Бу кўрсаткич 2011 йилдагидан 1,2 карра кўп.

Жорий йилнинг 1-чорагида шартномаларнинг амалий ижроси 91,1 млрд. сўм ёки 100,25%ни, ўсиш суръти эса 131,1%ни ташкил этди.

Техник аудитни ўтказиш

Сифат менежменти халқаро тизимини жорий этиш

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг йирик корхоналарида 2011 йилда ўтказилган техник аудит натижаларига кўра маънавий ва жисмоний эскирган асбоб-ускуналарни янгилаб, замонавийларига алмаштириш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилди. Тармоқ жадваллари доирасида 2012-2014 йилларда 2060 дан ортиқ ускуна алмаштирилиши керак. Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва янада самаралироқ технологик ускуналарни жорий қилиш ҳисобига 154 та ускуна ва жиҳоз қисқартирилиши режалаштирилмоқда.

Маҳсулот ишлаб чиқарувчи барча корхоналарда сифатни бошқариш тизимлари жорий этилган бўлиб, улар ISO-9001 халқаро стандартига жавоб беради, йирик корхоналарда эса МС 14000 ва OHSAS 18000 интеграллашган тизимлар татбиқ этилган. Қолган корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини киритиш ишларини кенгайтиришга қаратилган қўшимча чоралар кўрилоқда.

2012 йил учун мўлжалланган Инвестицион дастурнинг бажарилиши

Ўзбекистан Республикасининг 2012 йил учун мўлжалланган Инвестицион дастурининг манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 44 та инвестицион лойиҳаси киритилган бўлиб, бу инвестицияларни ўзлаштириш ҳажми 2701,45 млн. долларни ташкил этади, шу жумладан тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 1893,55 млн. доллар, ўз маблағлари ҳисобига 452,58 млн. доллар, Реконструкция ва тараққиёт фонди ҳисобига 305,0 млн. доллар ва тижорат банклари кредитлари ҳисобига 35,8 млн. доллар маблағ ўзлаштирилади.

Оператив маълумотларга кўра 2012 йилнинг январь-март ойларида «Ўзбекнефтгаз» МХК лойиҳалари бўйича топшириққа нисбатан 100,6% инвестициялар ўзлаштирилди.

«Ўзбекнефтгаз» МХКда «2012 йил — Мустаҳкам оила йили» тармоқ дастурининг бажарилиш жараёни тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27 февралдаги ПҚ-1717-сонли «Мустаҳкам оила йили» давлат дастури тўғрисида«ги Қарорини бажариш мақсадида 2012 йилнинг 1-чорагида 67,3 млн. сўм қийматга эга тадбирлар амалга оширилди.

Шу жумладан:

— кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди;

— тармоқ ходимлари оилаларининг турмуш шароитларини яхшилашга ёрдам берилди;

— Тармоқ ходимлари ўртасида жисмоний тарбия — соғломлаштириш ва спорт ҳаракатининг оммавийлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилди;

— «Соғлом она — соғлом бола» дастурини амалга ошириш чоралари кучайтирилди;

— болалар ёзги соғломлаштириш оромгоҳларида болаларнинг дам олишини ташкил қилишга тайёргарлик ишлари бажарилди.

Янги иш ўринларини ва касаначиликдаги янги иш ўринларини яратиш тўғрисида

2012 йилда тасдиқланган Дастурга асосан «Ўзбекнефтгаз» МХК бўйича 1263 та янги иш ўрни, шу жумладан касаначиликда 67 та иш ўрни яратилди.

Жорий йилнинг ҳисобот чорагида тармоқ корхоналарида прогноз параметрлари бўйича 53 та эмас, балки 691 та янги иш ўрни яратилди, бу асосан қурилиш сектори ҳисобига амалга ошди, шу жумладан касаначиликда 22 та иш ўрни яратилди (прогнозга нисбатан 146,7%).

Ҳисобот даврида касаначилар томонидан 1109,8 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди ва хизматлар кўрсатилди.

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш.

Ҳозирги кунда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси тизимида 120 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида«ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясининг тармоқ дастурига мувофиқ Компания томонидан кадрларни тайёрлаш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида ҳозирги кунда нефть ва газ тармоғининг устивор йўналишлари бўйича 600 нафар талаба таҳсил олмоқда. 2012 йилда ушбу олий ўқув юртини 97 нафар ёш мутахассис битириб чиқади.

2012/2013 ўқув йилида Филиалга «Нефть ва газ қудуқларини бурғилаш», «Нефть қазиб чиқариш объектларини ишлатиш ва тутиб туриш», ” Газ ва газ конденсатини қазиб чиқариш объектларини, ерости газ омборларини ишлатиш ва тутиб туриш” ва «Корхона ва ташкилотлар иқтисодиёти» мутахассисликлар бўйича 100 нафар абитуриент қабул қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, «Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани» МЧЖ эҳтиёжидан келиб чиқиб, 40 кишидан иборат қўшимча қабул ўқишнинг контракт шакли шартлари асосида амалга оширилади.

Ёш мутахассисларни тайёрлаш ишлари, шунингдек, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро юксак технологиялар муҳандислик-иқтисодиёт институти, Фарғона политехника институти, Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Малайзиянинг «ПЕТРОНАС» университетларида амалга оширилмоқда.

Ҳозирда олий ўқув юртларида 700 нафар талаба тармоққа қарашли акциядорлик компаниялари ва корхоналарнинг маблағлари ҳисобига таҳсил кўрмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1667-сонли «Сургил кони негизида Устюрт газ-кимё комплексини қуриш ва конни ободонлаштириш» лойиҳаси бўйича лойиҳавий молиялаш ва қурилишни ташкил қилиш чора-тадбирлар тўғрисида«ги Қарорига мувофиқ 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб Тошкент кимё-технология институтининг Қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлими негизида «Uz-Kor Gas Chemical» ҚК буюртмаларига кўра мутахассисларни кундузги ўқитиш шаклида тайёрлаш ишлари бошланади.

«Uz-Kor Gas Chemical» ҚК буюртмаcига кўра «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига Устюрт ГКК учун 2012-2016 йилларга мутахассисларни ихтисосликлар кесимида тайёрлаб бериш бўйича эҳтиёж хати тақдим этилди.

Тармоқ корхоналари учун ўрта махсус маълумотга эга мутахассисларни тайёрлаш ишлари Компания ихтиёридаги Бухоро ва Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежларида амалга оширилади. Ҳозирги кунда ушбу коллежларда 2036 нафар талаба таҳсил олмоқда. 2012 йилда бу коллежларни 781 та ўқувчи битириб чиқади.

Тармоқ ходимлари ўзларининг раҳбарлик малакаларини ва касбий билимларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси, Олий бизнес мактаби, Банк-молия академияларида, шунингдек, Компания тизимида фаолият кўрсатаётган «Таъсис-Ўқув» марказида, Қарши, Қўқон, Бухоро, Урганч ўқув комбинатларида ва бошқа малака ошириш марказларида ривожлантирадилар.

2012 йилнинг 1-чорагида турли ўқув курсларида 5408 нафар ходим (106,0%) тайёргарликдан ўтди ва малакасини оширди.

1-чорак давомида «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ижроия аппаратида акциядорлик компаниялари, жамиятлари ва корхоналарнинг 14 нафар мутахассиси стажировка ўтди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан 2011 йилда нефть ва газ тармоғи корхоналарига 57 та касб-ҳунар коллежи бириктириб қўйилди. Ушбу коллежларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда чора-тадбирлар режаси тасдиқланди ва амалга оширилди.

Коллежларнинг моддий-техника базасини мутсаҳкамлаш мақсадида 2012 йилнинг 1-чорагида «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси корхоналари ва ташкилотлари томонидан 20,2 млн. сўмлик техник ва услубий ёрдам кўрсатилди. Замонавий технологияларни бевосита ишлаб чиқариш шароитларида ўрганиш мақсадида тармоқ корхоналарида коллежларнинг махсус фанлар бўйича 34 нафар ўқитувчиси ҳамда ишлаб чиқариш мастерларининг стажировкалари ташкил этилди. Ўз навбатида, корхона ва ташкилотларнинг 49 нафар малакали мутахассиси коллежларда дарс ўтишга жалб этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига биноан 2012 йилда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси корхоналарида 6074 нафар коллеж битирувчиси ишлаб чиқариш амалиётларини ўташи ва ишга жойлашиши учун нефть ва газ тармоғи корхоналарига 83 та касб-ҳунар коллежи бириктириб қўйилди. Коллеж битирувчилари тажрибали ишчи ва мастерларга бириктириб қўйилди.

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...