Пайшанба, 02.05.2024

"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом (14.06.2016)

  «ТАСДИҚЛАНГАН»
«TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти
2016 йил «14»  июндаги
Кузатув кенгаши қарори билан

 

«TOSHNEFTEGAZQURILISH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

АХБОРОТ СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМИ

 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II. АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

III. ҚОНУНЧИЛИК БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБЛАРДА МАЖБУРИЙ ОШКОР ЭТИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР РЎЙХАТИ, МУДДАТЛАРИ ВА ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБЛАРИ

IV. ҚЎШИМЧА АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ РЎЙХАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

V. МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН БОШҚАРУВ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИ, ЛАВОЗИМДАГИ ШАХСЛАР, АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ХОДИМЛАРИ ОРАСИДАГИ АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТАРТИБЛАРИ

VI. ЖАМИЯТ АХБОРОТ СИЁСАТИГА МУВОФИҚ НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Ахборот сиёсати тўғрисидаги Низоми Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик Жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2014йилдаги № 176-сонли “Акциядорлик Жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 31.12.2013 йилдаги № 355-сонли “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларига, Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва эълон қилиш қоидаларига (31.07.2012 йилдаги № 2383) ҳамда Корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Акциядорлик Жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Кенгаши йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги №9-сонли баёни билан тасдиқланган.

Мазкур Низом мажбурий ошкорлик ҳисобланилган ахборот ва ҳужжатлар рўйхатини аниқлаш, ҳамда «TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) ахборотни ошкор этишнинг тартиблари ва муддатларини тартибга солинишини таъминлайди.

2. Ахборот сиёсатининг мақсади акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг мукаммал иштирокчилари, ва бошқа манфаатдор шахслар (кейинги ўринларда манфаатдор шахслар)нинг Жамият ва унинг фаолияти тўғрисида ишончли ахборот талабларини қондириш йўли билан Жамият фаолияти ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш ҳисобланади.

3. Ахборот сиёсати манфаатдор шахсларнинг Жамият ва унинг фаолияти тўғрисида ишончли ахборот олиш, уларнинг инвестицион ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун муҳимлик ҳамда Жамият ҳақида маҳфий ахборотни муҳофаза қилиш ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишга йўналтирилган.

4. Тижорат сири маълумотига тегишли тартиблар, улардан фойдаланиш таърифлари ва шартлари Ўзбекистон Республикаси “Тижорат сири тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонунчилик қоидаларига мувофиқ белгиланади.

II. АХБОРОТ СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

5. Ахборот сиёсатининг асосий тамойиллари – бу ахборот ресурсларидаги мунтазамлилик, самарадорлик, тўлиқлик, тенглик, мувозанатлик, хавфсизлик ҳисобланади.

6. Мунтазамлилик тамойили Жамият тўғрисидаги маълумотлар билан манфаатдор шахсларни Жамият томонидан мунтазамлик равишда тақдим этилишига йўналтирилган.

7. Самарадорлик тамойили Жамият томонидан қисқа вақт ичида Жамият молиявий-хўжалик фаолиятига ҳамда уларнинг манфаатларига таъсир кўрсатувчи муҳим фактлар ва тадбирлар билан манфаатдор шахсларни хабардор этишни билдиради.

8. Ахборот мавжудлиги тамойили остида Жамият ўз фаолияти тўғрисидаги маълумотларнинг ошкор этилиш каналлари ва усулларини, манфаатдор шахсларнинг маълумотлар ошкоралигини эркин, ноқулай ва танланмаган маълумотлар билан таъминлаш тушунилади.

9. Тўлиқлик тамойили Жамият томонидан барча манфатдор шахсларга Жамият фаолиятига мувофиқ маълумотларни, Жамият тўғрисидаги тўлиқ ҳажмда тақдим этиладиган ўзи ҳақидаги, Жамият фаолияти натижалари ҳақидаги салбий маълумотларни ошкор этишдан чекланмасликни билдиради.

10. Тенглик тамойили Жамият томонидан барча манфатдор шахсларга Жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотларидан фойдаланиш ва олишда тенг ҳуқуқда таъминланилишини билдиради.

11. Мувозанатлик тамойили Жамиятнинг очиқлик ва ошкоралик ўртасидаги оқилона мувозанатга риоя қилишни ва тижорат манфаатлари билан таъминланишни билдиради. Бундаги мажбурий шартлар қуйидагилардан иборатдир:

  • Маҳфий маълумот мухофазаси;
  • Белгиланган қонунчиликка ва Жамият ички ҳужжатларига асосан ахборот тарқатиш ва ундан фойдаланиш қоидаларига риоя қилиш.

12. Хавфсизлик тамойили қонун ҳужжатларида тасдиқланган усулларидан фойдаланиш ва тижорат сири ёки бошқа сирлар ёки махфий маълумотларни ташкил этувчи муҳофаза қилиш йўлларидан ва воситаларидан фойдаланилиши тушунилади.

III. ҚОНУНЧИЛИК БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБЛАРДА МАЖБУРИЙ ОШКОР ЭТИЛАДИГАН АХБОРОТЛАР РЎЙХАТИ, МУДДАТЛАРИ ВА ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБЛАРИ

13. Жамият Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик Жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ва “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2014йилдаги № 176-сонли “Акциядорлик Жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва 31.12.2013 йилдаги № 355-сонли “Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорларига, Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари (31.07.2012 йилдаги № 2383) ва бошқа қонунчилик қоидаларига мувофиқ ҳажмларда, муддатларда ва усулларда мажбурий ошкор этиладиган маълумотларни ошкор этади.

14. Мажбурий ахборотни ошкор этилиши:

  • Корпоратив ахборот Ягона портали (қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайти);
  • Фонд биржасининг расмий веб-сайти (www.uzse.uz);
  • Жамиятнинг корпоратив веб-сайти;
  • Оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилади.

15. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органларининг расмий веб-сайти ёки Фонд биржасининг расмий веб-сайтида мажбурий ошкор этилишидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, қуйидагилар:

  • қимматли қоғозлар Эмиссия рисоласи (қимматли қоғозларни ижтимоий жойлаштирган тақдирда);
  • Жамият йиллик ҳисоботи, шунингдек Халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланган молиявий ҳисоботи;
  • Биринчи чорак, биринчи ярим йиллик ва тўққиз ойлик якунлари бўйича Жамият ҳисоботлари;
  • Жамият фаолиятидаги муҳим факт тўғрисидаги хабари.

Жамият юқорида кўрсатилган маълумотларни Қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ва эълон қилиш қоидалари (31.07.2012 йилдаги № 2383)га мувофиқ муддатларда, тартибларда ва шакллари бўйича ошкор этади.

16. Фонд биржасининг биржа котировка рўйхатида Жамият қимматли қоғозлари киритилган ва (ёки) жойлаштирилган тақдирда, Жамият Биржа бюллетени тўғрисидаги Низоми талабларига асосан барча зарур маълумотларни ошкор этади.

17. Жамият расмий веб-сайти мавжуд бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.07.2014йилдаги № 176-сонли “Акциядорлик Жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида белгиланган рўйхатларига мувофиқ ахборот ошкор этилишини таъминлайди.

18. Оммавий ахборот воситаларида мажбурий ошкор этиладиган маълумотлар қуйидагилардан иборат:

  • Акциядорлар умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисидаги хабар;
  • Жамият манзили (почта манзили) ва электрон почта манзилининг ўзгарганлиги тўғрисидаги билдиришнома;
  • Жамият акциядорларига акциялар ёки эмиссиявий қимматли қоғозлар сотиб олишида имтиёзли ҳуқуқлар таклифи;
  • Жамият томонидан сотиб олинган акциялар тўғрисидаги маълумот;
  • Жамият тугатилиши тўғрисида ҳамда унинг кредиторлари талабларининг тартиблари ва муддатлари тўғрисидаги аризалари.

IV. ҚЎШИМЧА АХБОРОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ РЎЙХАТЛАРИ ВА ТАРТИБИ

19. Жамият расмий веб-сайтини такомиллаштириш мақсадида янги версияли давлат ва рус тилларидаги веб-сайти билан таъминлайди.

20. Жамият ўзининг расмий веб-сайтида қуйидаги қўшимча ахборотларни ошкор этади:

  • Корпоратив бошқарув Кодекси ва унга амал қилиш борасидаги тавсияларнинг мажбуриятларини қабул қилиш тўғрисидаги ахборот;
  • Ижроия қўмитаси тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек унинг Жамиятда бўладиган иш даври;
  • Жамият Ижроия қўмитаси ва Корпоратив бошқарув тизими фаолияти самарадорлиги баҳосининг натижалари;
  • Жамият акцияларининг 20 фоизидан ортиқ акцияларга эга акциядорлар тўғрисидаги ахборот;
  • Котировка акциялари бўйича маълумотнинг мавжудлигидаги ҳамда асосий ва техник таҳлили, фикрлар ва мутахассислар, экспертлар, маслаҳатчилар прогнозлари натижалари;
  • Жамият бизнеси турлари бўйича капитал қийматининг аҳамияти ва бундай кўрсаткичларга асосланган ҳолда Жамият капиталининг ўртача қиймати;
  • Хайрия (ҳомий) ёки қайтарилмайдиган ёрдам тўғрисидаги қарорларни қабул қилиш ва таъминлаш (олиш) шароитлари, тартиблари ҳамда Хайрия (ҳомий) ёки қайтарилмайдиган ёрдам кўрсатилган тўғрисидаги ахборотлар.

Кузатув кенгаши ва Ижроия қўмитаси аъзоларига бериладиган мукофотлар ва компенсациялар миқдори тўғрисидаги маълумотлар “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Ижроия қўмитаси тўғрисида”ги Низомларда акс эттирилади. Ҳамда Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан Жамият Ижроия қўмитаси аъзоларига бериладиган мукофотлар ва (ёки) компенсациялар чегаравий миқдори тасдиқланилади.

21. Жамият, Жамият ва бошқа манбалар тўғрисидаги ахборотларни ошкор этиш учун қонунчиликда белгиланган тартибларда ахборотларни ошкор этилишини таъминлайди.

V. МАНФААТДОР ШАХСЛАР БИЛАН БОШҚАРУВ ОРГАНИ АЪЗОЛАРИ, ЛАВОЗИМДАГИ ШАХСЛАР, АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ХОДИМЛАРИ ОРАСИДАГИ АХБОРОТ АЛМАШИНУВИ ТАРТИБЛАРИ

22. Манфаатдор шахслар билан бошқарув орган аъзолари, лавозимдаги шахслар, Акциядорлик Жамияти ходимлари орасида ахборотлар алмашинувини амалга оширишда масъул ходим тайинланилади.

23. Манфаатдор шахслар ахборотларни олиш тўғрисидаги ёзма (электрон) шаклдаги ва ушбу Низомда назарда тутилган талабларига биноан Жамият масъул ходими бир ҳафта ичида, агар қонунчиликда бошқа муддат кўрсатилмаган ҳолларда барча керакли ахборотларни электрон шаклда бериши зарур.

24. Ҳужжат нусхаларини зарур ҳолларда берилганда, манфаатдор шахс томонидан ҳужжат нусхаларини тайёрлашдаги харажатлар миқдоридан ошмайдиган ва почта орқали жўнатиладиган харажатлар миқдори билан боғлиқ тўловларини амалга оширади.

25. Акциядорлар Жамият ва унинг фаолияти тўғрисидаги, расмий, тижорат ва бошқа ҳуқуқ билан ҳимояланган ахборотларни ошкор этиш ҳуқуқига эга эмас.

VI. ЖАМИЯТ АХБОРОТ СИЁСАТИГА МУВОФИҚ НАЗОРАТНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ЧОРАЛАР

26. Мазкур Низомда белгиланган ахборотларни ошкор этишда ва оммавий ахборот воситаларида Жамият тўғридаги ахборотларни ошкор этилишида Жамият корпоратив котиби (бўлганда) ёки акциядорлар билан корпоратив муносабатлар Бошқармасининг масъул ходими, ҳисобчи ҳамда бу ваколатни тақдим этган шахслар жавобгар ҳисобланади.

Бошқа шахслар, Ижроия қўмитаси раҳбари ва унинг ўринбосаридан ташқари, Жамият номидан иш олиб бориш ҳуқуқига эга эмас.

27. Ахборотларнинг тўлиқлиги, аниқлиги ва ўз вақтида ошкор этилишида Жамият Ижроия қўмитаси раҳбари жавобгар ҳисобланади.

28. Жамият Кузатув кенгаши ҳар чоракда мазкур Низомнинг талабларини бажарилиши борасида Ижроия қўмитаси ҳисоботларини эшитади.

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

29. Мазкур Низом билан белгиланган ахборотлар ошкор этилишидаги аҳволи ва аниқлилиги учун Жамият Ижроия қўмитаси жавобгар ҳисобланади.

Ахборотларни ўз вақтида, сифатли, аниқ ва тўлиқ ошкор этиш Ижроия қўмитаси фаолияти самарадорлигини баҳолаш асосий мезонларидан ва уларга бериладиган мукофотлар (бонус) тўловининг шартларидан бири ҳисобланади.

30. Мазкур Низом талабларини бузган айбдор шахслар белгиланган тартибларда жавобгар бўладилар.

31. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгаши йиғилишида иштирок этган ёки ёпиқ овоз беришда иштирок этган аъзоларининг кўп сонли овозлари билан тасдиқланади.

32. Мазкур Низомдаги қўшимчалар ва ўзгартиришлар Жамият Кузатув кенгаши аъзоларининг оддий кўп сонли овоз бериши билан тасдиқланади.

33. Мазкур Низомнинг баъзи моддалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига киритилган ўзгартиришлари натижасида зид бўлган тақдирда, бу моддалар ўз кучини йўқотади, Жамият Низомига ўзгартиришлар киритгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига амал қилади.

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...