Ички назорат тўғрисидаги низом (27.06.2016)
«ТАСДИҚЛАНГАН» «TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти 2016 йил «27» июндаги Акциядорлар умумий йиллик йиғилиш баёни билан |
«TOSHNEFTEGAZQURILISH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
ИЧКИ НАЗОРАТ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМИ
МУНДАРИЖА
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ МАҚСАДИ ВА ТАЪРИФИ
III. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ФАОЛИЯТ ТАМОЙИЛЛАРИ
IV. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТАРТИБЛАРИ
V. ИЧКИ НАЗОРАТГА ЖАВОБГАР ШАХС ВА ОРГАН
VI. ИЧКИ НАЗОРАТ ТАРТИБИ ВА УСУЛЛАРИ
VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур ички назорат тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда - Низом) «TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, Жамият Низомига, Корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Акциядорлик Жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Кенгаши йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги №9-сонли баёни ҳамда Жамият ички ҳужжатлари билан тасдиқланган.
2. Мазкур Низом ички назорат тизимининг мақсади ва вазифаларини, ҳамда Жамият қўмиталари ва шахсларининг ички назорат учун жавобгарлигини белгилайди.
II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ МАҚСАДИ ВА ТАЪРИФИ
3. Ички назорат – бу доимий фаолият жараёни бўлиб, Жамият фаолиятига ўрнатилган, хавфни бошқариш жараёни самарадорлигини, назоратини ошириш ва корпоратив бошқарувида Жамиятнинг оқилона ва етарли мақсадларига эришиш учун йўналтирилган қуйидаги соҳаларда тасдиқланган:
- даромад олиш ва активларни ҳимоялашда фаолият самарадорлик даражасини ҳисобга олган ҳолда фаолиятининг ишлаб чиқарилиши ва самарадорлиги;
- молиявий ҳисоботнинг аниқлилиги ва ишончлилиги;
- Жамият фаолиятини тегишли қонунчилик ва қонунларга асосан тартибга солиш.
4. Ички назорат тизими – бу мураккаб ташкилий тузилма бўлиб, ички ҳужжатлар билан тартибга солинадиган, Жамиятда амалга оширилган ва ташкил этилган Тафтиш комиссияси, Ички аудит хизмати, Кузатув кенгаши, Ижроия қўмитаси ва барча даражали бошқа ходимларининг (кейинги ўринларда – ички назорат субъектлари), бошқа вазифалар бўйича чора-тадбирларни назорат қилишдир. Акциядорлик Жамияти ички назорат қўмитаси аъзоларининг малакалари уларнинг фаолияти тўғрисидаги Низомда белгиланилиши мумкин.
5. Ички назорат тартиби – бу мураккаб, Жамият Тафтиш комиссияси, аудит бўйича Кузатув кенгаши қўмитаси, Жамият Кузатув кенгаши, ҳамда ички назоратни амалга оширадиган Жамият бўлинмалари ва ваколатхоналари (кейинги ўринларда – Жамият бўлинмалари) ва Қонун ҳужжатларига ва Жамият молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширувчи ички ҳужжатларига, Жамият томонидан қўйилган мақсадларнинг самарадорлик баҳосига эришилишида қоидабузарликни аниқлашга йўналтирилган ҳамда ички назорат тартибини ўрнатиш вақтида ички назорат субъектига ўзаро таъсир кўрсатувчи чора-тадбирлар ҳисобланади.
6. Ички назоратнинг асосий мақсади барча, шу билан бирга камсонли акциядорларнинг қонуний манфаатларини ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳисобланади.
7. Ички назорат оператив усулда таъминлашга мўлжалланган:
- активларни сақлаш, Жамият ресурсларидан тежамли ва самарали фойдаланиш;
- Амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига ва Жамият ички ҳужжатларига амал қилиш;
- Жамият ўрта ва узоқ муддатли бизнес-режаларининг ривожланиш стратегиясини бажариш;
- Жамият бошқарув маълумотлари, молиявий ҳисоботлари ва бухгалтерия ҳужжатларининг тўлиқлиги ва аниқлиги;
- Жамият фаолиятида вужудга келадиган хавфларни топиш, идентификациялаш ва таҳлил қилиш;
- Хавфларни бошқариши бўйича ўз вақтида ва тегишли қарорларни қабул қилиш билан бирга Жамият фаолиятидаги хавфларни бошқариш ва режалаштириш;
- ишбилармон доираларида ва истеъмолчилар ўртасида Жамият обрўсини ўрнатиш ва сақлаб қолиш;
- мукофотлар ва компенсацияла тўловларининг етарлилиги, ошкоралиги ва холислилиги, шу жумладан уларнинг ҳажми, Ижроия қўмитаси, Кузатув кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларини белгилаш.
III. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ФАОЛИЯТ ТАМОЙИЛЛАРИ
8. Жамият ички назорати тизими қуйидаги тамойилларда тузилади:
- Узлуксиз фаолияти – ички назорат тизимининг доимий ва тўғри фаолияти Жамиятга ўз вақтида ҳар қандай бериладиган қоидаларни белгилаш ва келажакда содир этилиши олдини олиш имконини беради;
- Ички назорат тизимининг барча иштирокчилари масъулияти – ҳар бир жавобгар шахснинг назорат вазифаларининг сифатли бажарилиши бошқа ички назорат тизими иштирокчилари томонидан текшириб борилади;
- Вазифаларни ажратиш – Жамият назорат вазифаларни такрорланишининг олдини олишга ҳаракат қилади ва бу вазифалар ходимлар ўртасидаги тақсимланилишида ҳар бир вазифа ижро этувчи шахсларнинг тегишли активлардаги операциялар тасдиқланиши билан активларни сақланишини таъминлаш ва уларни инвентаризациядан ўтказишга боғлиқ вазифаларини бир-бирига бирлаштирмаслиги керак;
- Мувофиқ вазифаларни тасдиқлаш ва маъқуллаш – Жамият ваколати доирасида бўлган ваколатли шахсларнинг барча молиявий-хўжалик вазифаларида тасдиқлаш тартибини ўрнатиш учун интилади;
- Жамият бўлинмаларнинг ташкилий ички назоратни амалга оширадиган алоҳидаликни ва уларнинг Аудит бўйича қўмита орқали Кузатув кенгашига тўғридан-тўғри ўз функционал масъулиятини таъминлаш;
- Жамиятда ишлайдиган барча ички назорат субъектларининг назорат вазифалари учун жавобгарлиги;
- Жамият барча бўлинмаларида аниқ ўзаро муносабатлар асосида ички назоратни амалга ошириш;
- Доимий ривожлантириш ва такомиллаштириш – Жамият ички назорат тизимида янги вазифаларни бажаришга, кенгайтиришга ва шу тизимни такомиллаштиришга йўналтирилган мослашувчанлик созламаси учун шароитлар билан таъминлашга интилади;
- Рад хабарини ўз вақтида етзатиш – Жамиятда шахсларга тегишли маълумотларни етзатишда ваколатли шахслар томонидан рад қилиш хабари тўғрисидаги қарорини қабул қилишда максимал даражада қисқа муддатлар ўрнатилган;
- Жамият фаолиятининг яхши назорат ўрнатадиган устувор соҳаларини аниқлашда – ҳаттоки уларнинг вазифалари самарадорлигини (“харажатлар – иқтисодий натижа” нисбатида) ўлчаши қийин бўлган ҳолда ички назорат тизими билан қопланган стратегик йўналишларни қайд этиш.
IV. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИНГ ТАРКИБЛАРИ
9. Ички назорат тизими ўзаро боғланган қуйидаги ваколатларни ўз ичига олади:
- Атроф-муҳит назорати, Жамият ходимлари таркиблари ва ахлоқий қадриятларни ўз ичига олувчи, бошқариш сиёсати, раҳбарият томонидан ваколат ва мажбуриятларни тақсимлаш усуллари, ташкилот тузилмаси ва ходимлар малакасини ошириш, ҳамда Кузатув кенгаши томонидан раҳбарият ва бошқарувларни ўз ичига олади;
- хавфларни баҳолаш – турли даражада бир-бири билан боғлиқ ва ички изчилликка эга бўлган белгиланган вазифаларга эришишда тегишли хавфларни ифодаловчи идентификацияси ва таҳлили;
- раҳбарият қарорларининг бажарилишини таъминлаш учун ёрдам берувчи ва бир қатор турли: тасдиқлов бериш, жарималар, тасдиқлар, текширувларни ўтказиш, жорий фаолиятни назорат қилиш, активлар хавфсизлик кафолатлари ва ваколатларни тақсимлаш каби ҳаракатларда сиёсат ва тартибларни умумлаштирган назорат бўйича фаолият;
- маълумотларни ўз вақтида ва самарали аниқлаш, уларни қайд қилиш ва улар билан алмашиниш, шу билан бирга Жамиятда қабул қилинган сиёсат ва ички назорат тартиблари ва уларни бажарилишини таъминланиши, барча ички назорат субъектларида маълумотларнинг алмашинувида самарали каналларининг яратилишини шакллантиришга йўналтирилган ахборот таъминоти ва ахборот алмашинуви бўйича фаолияти. Жамиятда маълумотлардан жаримасиз фойдаланиш мақсадида ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда;
- вақт ўтиши билан ишлар тизимининг сифатини баҳолаш давомида вазифаларнинг бошқаруви ва назоратини ўз ичига олувчи мониторинг – жараёни. Ички назорат тизимини баҳоланилиши молиявий ҳисоботи аниқлигига таъсир кўрсатувчи хатолар олдини олиш, бу хатоларнинг жиддийлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади ва ички назорат тизимида бажаришга қўйилган вазифаларни таъминлаш қобилиятини аниқлайди. Жамият ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш мақсадида Кузатув кенгашининг таклифи асосидаги Акциядорлар умумий йиғилиши қарорига биноан мустақил малакали ташкилот – маслаҳатчи жалб қилиниши мумкин.
V. ИЧКИ НАЗОРАТГА ЖАВОБГАР ШАХС ВА ОРГАНЛАРИ
10. Жамият Ички назоратини Тафтиш комиссияси, Кузатув кенгашидаги аудит бўйича қўмита, Жамият Кузатув кенгаши, Ижроия қўмитаси раҳбари, Ички аудит хизмати, ҳамда Жамиятнинг барча даражаларидаги бошқа ходимлари ва ички назорат учун жавобгар ҳисобланган ходимлар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
11. Жамият бўлинмаларида фаолият олиб борадиган вазифалар, ҳуқуқлар ва мажбуриятлар, жавобгарликка тўланадиган мукофотлар ва компенсацияларни ҳисоблаш тартиби Жамият ички ҳужжатларида кўрсатилади. Мазкур ҳужжатлар, шунингдек бошқа ҳужжатлар, ички назоратидаги таъсир қўрсатувчи бевосита ёки билвосита масалалари мазкур Низомга зид бўлиши мумкин эмас.
12. Жамият молиявий-хўжалик фаолияти назорат тизимини таъминлаш мақсадида Аудит ички хизмати томонидан Жамият ваколатли бўлинмаларида ички назорат тартиблари ўтказилади, бундай хизмат бўлмаган тақдирда Жамият қўмиталари ва бўлинмалари билан ўзаро боғлиқ ички назоратга жавобгар Жамият Тафтиш комиссияси томонидан амалга оширилади.
13. Кузатув кенгаши вазифасига қуйидагилар киради:
- Ички назорат тизими самарадорлигини ва белгиланган вазифаларини тасдиқлаш ва ривожланишига йўналтирилишини белгилаш;
- Жамият Акциядорлар йиллик умумий йиғилишида Ички назорат тизими самарадорлиги ва ишончлилигини баҳолаш, таҳлил ўтказиш натижалари тўғрисидаги ҳар йилги хабари Жамият Ижроия қўмитаси раҳбари, Ички ва ташқи аудитлар, Тафтиш комиссиясининг мазкур мунтазам ҳисоботлари, ички назоратнинг барча жиҳатлари бўйича турли манбалардан ва ўз кузатувларидан олинган ахборотлар, шу жумладан, молиявий назорат, тезкор назорат, қонунчиликка риоя қилиш юзасидан назорат, ички сиёсат ва тартибларига назорат кабиларга асосланиш;
- Жамият бўлинмаларининг ички назорат учун жавобгар таркибини ва тузилмасини белгилаш;
- Ички назорат тартибини доимий такомиллаштириш.
14. Молиявий ҳисоботнинг аниқлиги ва тўлиқлиги, ички назорат тизимининг самарадорлиги ва ишончлилиги юзасидан амалга ошириладиган назорат учун жавобгарлик Кузатув кенгашининг аудит бўйича Қўмита Низомида белгиланган мақсадлар, вқазифалар, ваколатлари доирасида бўлган Кузатув кенгашининг аудит бўйича Қўмитага юклатилади.
15. Кузатув кенгаши сиёсати билан келишилган ҳолда тасдиқланган Жамият ички назоратнинг фаолияти учун жавобгарлик Ижроия қўмитаси раҳбарига тайинланади. Жамият ижроия қўмитаси раҳбари ички назорат тизими тартибларини амалга оширади ва унинг самарали ишлашини таъминлайди, Жамият барча хавфлари, ички назорат тизимидаги моддий камчиликлар, уларни бартараф этиш юзасидан режа ва чора-тадбирлар натижалари тўғрисида Кузатув кенгашига вақтида хабар беради.
16. Барча даражадаги бўлим ходимлари (шу жумладан, раҳбарлар) ўз ваколати доирасида батафсил ишлаб чиқариш стратегиясида ва назоратни амалга ошириш бўйича тартибларда иштирок этишади. Уларнинг мажбуриятларига ностандарт вазиятларни бартараф этиш ва муаммолар юзага келишининг олдини олиш кабилар киради. Ходимлар муҳим масалалар ёки муайян битим хавфи бўйича юзага келиши тўғрисида Жамият юқори раҳбариятига ҳисобот берилади.
17. Жамият ва унинг алоҳида бўлинмаларининг молиявий-хўжалик фаолияти юзасидаги назоратни амалга ошириш жавобгарлиги доимий амалдаги ички назорат қўмитаси – Тафтиш комиссияси Низомида белгиланган мақсадлар, вазифалар, ваколатлари доирасида бўлган Тафтиш комиссиясига юклатилади.
18. Ички назорат тартибларини бажариш, айнан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Жамият Низомига асосан бажарилган Жамият молиявий-хўжалик операциялари ҳамда бухгалтерия ва молия ҳисоботларининг тўлиқлилиги ва аниқлилиги юзасидан доимий назорат учун жавобгарлик Ички аудит хизмати Низомида белгиланган мақсадлар, вазифалар, ваколатлари доирасида бўлган Ички аудит хизматига юклатилади
Ички аудит хизмати тўғрисидаги Низоми Жамият Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.
19. Жамият Ички аудит хизмати Кузатув кенгашининг аудит бўйича қўмитаси олдида ички аудит натижалари, ички назорат тизими тўғрисида ҳисобот беради. Жамият Ички назорат хизмати Кузатув кенгашининг аудит бўйича қўмитасига бўйсунади.
20. Қуйидаги шахслар Жамият Ички назорат хизмати лавозимидаги ҳуқуққа эга эмаслар:
- иқтисодиёт соҳасида ёки тартибга қарши жиноятлар учун тўланмаган суд жавобгарлигига эга шахслар;
- Жамият Ижроия қўмитаси раҳбари ёки аъзолари ҳисобланган шахслар;
- таъсисчилар (акциядорлар, иштирокчилар), Ижроия қўмитаси раҳбари ёки аъзолари ёки Жамият рақобатчиси бўлган бошқа юридик шахс ходимлари ҳисобланган шахслар;
Ички аудит хизмати таркибига кирувчи шахсларга бўлган бошқа талаблар Кузатув кенгаши аудит бўйича қўмитаси томонидан белгиланилиши мумкин.
21. Ички назорат тизимининг тўғри фаолияти ходимларнинг малакасига ҳам боғлиқдир. Жамият танлаш тизими, ишга қабул қилиш, таълим, ходимларни ўқитиш ва бқори малакасини таъминлайдиган хизмат бўйича ходимларга рағбатлантириш ва энг юқори ахлоқий стандартларга риоя қилиш учун саъй-ҳаракатларни олиб боради.
VI. ИЧКИ НАЗОРАТ ТАРТИБИ ВА УСУЛЛАРИ
22. Жамият ички назорати қуйидаги тартибларни ўз ичига олади:
- Жамият бошқарувининг турли даражаларида қарама-қарши ва ўзаро мақсадлар ва вазифаларни аниқлаш;
- Жамият фаолиятидаги мақсадларга эришишида халақит берадиган стратегик, молиявий, мавжуд операцион ва бошқа тавакалчилликларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;
- Ички назоратдаги мавжуд компонентларни баҳолаш;
- Бизнес-жараёнларда ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш;
- Жамият таркибий тузилмаларининг, мансабдор шахслар ва бошқа ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш ва мезонларини аниқлаш;
- Фаолиятда кутилган натижалар ёки олдинги давр маълумотлари билан молиявий ва бошқа маълумотларни солиштириш ва кўриб чиқиш;
- Операциялар ва тадбирлар ҳисобида тегишли усуллардан фойдаланиш;
- Активлар ҳимоя қилишини текшириш;
- Ички назорат тартибларини тўғри ҳужжатлаштириш;
- Ички назорат тизими сифатини доимий баҳолаш;
- Жамият барча ходимлари эътиборига ички назорат соҳасидаги мажбуриятларни етказиш;
- Жамият ходимлари орасида асосий вазифаларни тақсимлаш (шу жумладан, вазифаларни текшириш ва тасдиқлаш, вазифаларни ҳисоблаш, ресурсларни олиш, сақлаш ва бериш, вазифаларни таҳлил қилиш бўйича мажбуриятлар);
- Вазифалар фақат ваколати доирасига кирадиган шахслар томонидан тасдиқланади ва амалга оширилади;
- Ички назорат мақсадларига етишиш учун бошқа зарур тартиблар.
23. Ички назорат тартибини амалга оширишда тафтиш, кузатиш, тасдиқлаш, қайта ҳисоблаш усуллари шунингдек, ички назорат тартибини текширишда бошқа усуллар ҳам қўлланилади.
VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
24. Мазкур Низомидаги қўшимчалар ва ўзгартиришлар Акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.
25. Жамият Кузатув кенгаши аъзолари, Жамият ташқи аудитори, Жамият Тафтиш комиссияси, Жамият Ички аудит хизмати, Жамият ижроия қўмитаси раҳбари таклифларига биноан мазкур Низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилади.
26. Мазкур Низомнинг баъзи моддалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига киритилган ўзгартиришлари натижасида зид бўлган тақдирда, бу моддалар ўз кучини йўқотади, Жамият Низомига ўзгартиришлар киритгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига амал қилади.