"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

Ҳисоб комиссияси тўғрисидаги низом (14.08.2014)

 

Тошнефтгазқурилиш” АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари йиғилишида 2014 йил “14” август куни

 “ТАСДИҚЛАНДИ”

 

 

“Тошнефтгазқурилиш” акциядорлик жамиятининг

Ҳисоб комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ

 

 

1. Умумий қоидалар

2. Ҳисоб комиссиясининг ваколати

3. Ҳисоб комиссияси баённомасини юритиш тартиби

4. Ҳисоб комиссиясининг мажбуриятлари ва масъулияти

 

 

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Низом “Тошнефтгазқурилиш” АЖ (кейинги ўринларда – жамият) акциядорларининг умумий йиғилиши ҳисоб комиссиясининг мақоми ва ишини белгилайди.

1.2. Низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни ва акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган, жамият Уставига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.3. Жамият Ҳисоб комиссияси акциядорларнинг умумий йиғилишида овозларни ҳисоблаш, акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиши учун акциядорларни рўйхатга олиш, ҳамда овоз бериш бюллетенларини тарқатиш учун ташкил этилмоқда.

1.4. Ҳисоб комиссияси жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан ташкил этилади.

1.5. Ҳисоб комиссиясининг сон ва шахсий таркиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.

1.6. Ҳисоб комиссияси таркиби уч кишидан кам бўлиши мумкин эмас.

1.7. Ҳисоб комиссияси таркибига жамият кузатув кенгаши аъзолари, тафтиш комиссияси аъзолари, жамият бошқаруви аъзолари, шунингдек, бу лавозимларга тавсия этилаётган шахслар киритилиши мумкин эмас.

2. ҲИСОБ КОМИССИЯСИНИНГ ВАКОЛАТИ

2.1. Ҳисоб комиссиясининг ваколат доирасига қуйидагилар киради: 1

  • Акциядорлар умумий йиғилишида кворум мавжудлигини аниқлаш;
  • Акциядорлар (уларнинг вакиллари) томонидан овоз бериш ҳуқуқини аниқлаш билан боғлиқ масалаларга тушунтириш бериш;
  • Овоз беришга қўйилган масалалар учун овоз бериш тартибини тушунтириш;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхатини тузиш;
  • Акциядорлар (уларнинг вакилларини) умумий йиғилишда иштирок этиши учун рўйхатга олиш;
  • Ишончномалар ва улар томонидан берилаётган ҳуқуқларни ҳисобга олиш;
  • Овоз бериш бюллетенлари ва умумий йиғилишнинг бошқа маълумотларини (материалларини) тарқатиш;
  • Овоз беришнинг ўрнатилган тартибини ва акциядорларнинг овоз беришда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш;
  • Овозларни ҳисоблаш ва овоз бериш натижаларини чиқариш;
  • Овоз бериш натижалари тўғрисида баённома тузиш;
  • Овоз бериш бюллетенларини архивга топширади.

2.2. Овоз бериш бюллетенлари орқали амалга ошириладиган овоз бериш жараёнида, ҳисоб комиссияси овоз берувчиларга овоз беришнинг берилган вариантлардан фақат битта варианти қолдирилган ҳолда кўтарилган масалаларда берилган овозларни ҳисобга олади.

2.3. Юқорида кўрсатилган талабни бузган ҳолда тўлдирилган бюллетенлар, ҳисоб комиссияси томонидан амалий кучга эга эмас деб тан олиниб, уларда келтирилган масалаларга оид овозлар умумий ҳисобга олинмайди.

3. ҲИСОБ КОМИССИЯСИ БАЁННОМАСИНИ ОЛИБ БОРИШ ТАРТИБИ

3.1. Овоз бериш натижаларига кўра, ҳисоб комиссияси Овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённома тузиб, бу баённома ўз ичига ҳисоб комиссияси аъзолари томонидан имзоланган, кворум мавжудлиги тўғрисидаги маълумотни олади.

3.2. Овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённома тузилиб, акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомаси имзоланганидан сўнг, овоз бериш бюллетенлари мухрланиб, жамият архивига сақлаш учун топширилади.

3.3. Овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённома акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига умумлаштирилиши лозим.

3.4. Овоз бериш натижалари, овоз бериш жараёни амалга оширилган акциядорларнинг умумий йиғилишида эълон қилинади, ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши тугаганидан сўнг, овоз бериш натижалари тўғрисидаги ҳисоботни эълон қилиш орқали акциядорлар учун маълумот тариқасида тақдим этилади.

4. ҲИСОБ КОМИССИЯСИНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ ВА МАСЪУЛИЯТИ

4.1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ва текширувларга тайёрланиш ва ўтказиш жараёнида Ҳисоб комиссияси аъзолари ўз вазифаларини Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги, жамият Устави ва мазкур Низомга мувофиқ амалга оширишлари шарт. Нотўғри маълумот тақдим этилган ҳолларда Ҳисоб комиссияси аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан аниқлаб бериладиган масъулиятга тортилади.

4.2. Ҳисоб комиссиясининг мажбуриятлари:

  • Умумий йиғилишда иштирок этиш учун ташриф буюрган акциядорлар, жисмоний шахсларни, фақатгина паспорт ёки акциядор шахсини тасдиқлович бошқа ҳужжат тақдим этилганидагина, рўйхатга олиш;
  • Жамият акциядори бўлган юридик шахсни фақатгина лавозимга тайинланиш тўғрисидаги ҳуқуқий хужжат ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилганидагина рўйхатга олиш;
  • Жамият акциядори бўлган юридик шахс вакилини фақатгина унинг номига раҳбар, ёки таъсис ҳужжатларида ваколатли деб тан олинган бошқа шахс томонидан имзоланган ва ташкилот томонидан мухрланган ишончнома асосида рўйхатга олиш;
  • Акциядорларнинг умумий йиғилиш ёпиқ деб эълон қилинганидан сўнг, бюллетенларни йиғиштириб олиш;
  • Овозларни ҳисоблаб чиқиш, қонунчилик талабларини бузган ҳолда тўлдирилган амалий кучга эга бўлмаган бюллетенларни аниқлаш ва уларда келтирилган масалалар бўйича овозларни ҳисобга олмаслик;
  • Овоз бериш натижаларини чиқариш, ҳамда амалий кучга эга бўлмаган бюллетен рақамлари ва амалий кучга эга бўлмаган масалалар бўйича бюллетен рақамларини келтирган ҳолда, баённома тузиш. Бунда, ҳисоб комиссияси аъзоси комиссия хулосасига қўшилмаса, баённомада ўз шахсий фикрини акс эттириш ҳуқуқига эга;
  • Котибиятга овоз бериш натижалари тўғрисидаги баённомани акциядорларнинг умумий йиғилиши баённомасига қўшилиши учун топшириш;
  • Архивга овоз бериш бюллетенларини топшириш;
  • Жамият овоз бериш бюллетенларидаги махфий маълумотлар дахлсизлиги шартларига риоя қилиш.

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...