"Тошнефтгазқурилиш” акциядорлари диққатига!
2014 йил 6 май куни қабул қилинган 370-сонли “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини химоя қилиш тўғрисидаги Қонун”, 2014 йил 14 августида Навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишида қабул қилинган қарор ва 2014 йилнинг 25 август куни № 08-000938 рақами билан жамиятнинг янги таҳрирдаги Уставига мувофиқ, Сизга акциядорлик жамиятини Очиқ шакли чиқарилгани сабабли, 2014 йилнинг 25 август кунидан биноан “Тошнефтгазқурилиш” Очиқ акциядорлик жамияти “Тошнефтгазқурилиш” Акциядорлик жамияти деб номланишини маълум қиламиз.
Шу билан бирга, жамият Сизга “Тошнефтгазқурилиш” АЖнинг корпоратив ахборотлари эълон қилинадиган расмий веб-сайти www.tngk.uz, ҳамда, ўз вақтида ахборот алмашинувини таъминлаш учун электрон почта манзили – info@tngk.uz, (oajtngk2011vl@yandex.com) очилганлигини маълум қилади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган Қонуннинг 42 моддасига биноан, акциядор, унинг акцияларини ҳисоби учун хизмат кўрсатувчи депозитарийни, унинг маълумотлари (паспорт маълумотлари, почта манзили, электрон почта) ўзгариши тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Депозитарийнинг боғланиш учун маълумотлари-"Mulk-SarmoyaBrokerlikuyi" АЖ. Телефон:232-10-46
Ҳозирги кунга қадар, ўзлари ҳақида хабар бермай, дивиденд тўловларини амалга ошириш учун реквизитларни маълум қилмаган акциядорлар, 150-16-14 телефон рақами орқали мутахассис билан боғланиши ёки Тошкент ш., Қатортол кўчаси, 2 а уй манзили бўйича етиб келишлари зарур.