"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (27.06.2016)

 

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти
2016 йил «27» июндаги
Акциядорлар умумий йиллик йиғилиш баёни билан

 

 

«TOSHNEFTEGAZQURILISH»

АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИ ВАҚТИДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМИ

 

 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИДАГИ ШАХСЛАР ДОИРАСИ3

III. ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИНИ БОШҚАРИШИДАГИ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

IV. МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИ ПАЙДО БЎЛИШ САБАБЛАРИ (ШАРТЛАРИ)

V. МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

VI. МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси қонунига ва «TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти Низомига ва Корпоратив бошқарув кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Жамиятда бўладиган манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал қилиш ҳамда тартибларини аниқлашни белгилайди.

2. Жамият фаолияти мобайнида мол-мулк ёки бошқа Жамият қизиқишларида (бошқарув ва назорат органлари, лавозими, ходимлари), мулк ёки бошқа қизиқишдаги кредиторлар, контрагентлар ва бошқа мижозлар (кейинги ўринларда – мижозлар) Жамият бошқаруви ва назорат органлари ва уларнинг ходимлари томонидан акциядорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳолатларининг бузилишидаги ҳаракати (ҳаракатсизлиги) натижасида содир этиладиган манфаатлар қарама-қаршилиги туфайли мунозараларни амалга оширади.

Бундан ташқари, Жамият акциядорлари орасида, Жамият бошқарув ва назорат органлари орасида ва акциядор (акциядорлар) томонидан манфаатлар қарама-қаршилиги (корпоратив қарама-қаршилик) содир этилиши мумкин.

3. Ушбу Низомда қуйидаги манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келадиган ҳоллар кўрсатилган:

  • Кўпчилик акциядорлар (йирик пакет акцияларига эга акциядорлар) ва камсонли акциядорлар (кам сонли акцияларга эга акциядорлар) ўртасида;
  • Жамият бошқарув органлари ва уларнинг акциядорлари ўртасида;
  • Жамият бошқарув ва назорат органлари, лавозимдаги шахслар, Жамият ходимлари ва мижозлар ўртасида;
  • Хизмат вазифаларини амалга оширишда Жамият ва Жамият ходимлари, лавозимдаги шахслар ўртасида.

II. НИЗОМ ТАЪСИРИ ОСТИДАГИ ШАХСЛАР ДОИРАСИ

4. Лавозими даражасидан қатъий назар, бошқарув ва назорат органлари аъзолари ва ходимлар мазкур Низомга амал қилишади.

5. Мазкур Низомга амал қилиш талаблари Жамият билан фуқаро-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳамкорлик қиладиган, улар билан тузилган шартномада тегишли масъулиятлари юклатиладиган, уларнинг ички ҳужжатлари ёки қонун томонидан тўғридан-тўғри амал қиладиган жисмоний шахсларга етказилади.

III. ЖАМИЯТДА МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИНИ БОШҚАРИШИДАГИ АСОСИЙ ТАМОЙИЛЛАРИ

6. Жамиятдаги манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришда қуйидаги тамойилларга асосланади:

  • Манфаатлар қарама-қаршилигидаги ҳақиқий ва потенциал маълумотларини ошкор этиш мажбурияти;
  • Ҳар бир манфаатлар қарама-қаршилигини ошкор этишда Жамият учун эътибор хатарларини индивидуал кўриб чиқиш, баҳолаш ва уларни бартараф этиш;
  • Манфаатлар қарама-қаршилиги маълумотларини ошкор этиш ва уларни бартараф этишда қаттиқ махфийлиқ жараёни;
  • Жамият бошқаруви ва назорат органлари ва ходимларининг манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этишдаги манфаатлар мувозанати;
  • Ходим томонидан ўз вақтида ошкор этилган ва Жамият томонидан бартараф этилган манфаатлар қарама-қаршилиги тўғрисидаги хабар билан таъқиб қилишдан шахсни муҳофаза қилиш.

IV. МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИ ПАЙДО БЎЛИШ САБАБЛАРИ (ШАРТЛАРИ)

7. Жамият йирик ва камсонли акциядорлар, Жамият бошқарув органлари орасида қуйидаги ҳолларда манфаатлар қарама-қаршилиги юзага келади:

  • Қонунчилик, Жамият ички ҳужжатларига ва норматив қоидари талабларига номувофиқлигида;
  • Камсонли акциядорларнинг Жамият фаолиятига, Акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши қарорлари қабул қилишида муҳим таъсир кўрсата олмаслигида;
  • Бошқарув ваколатли органлари билан олдиндан келишмасдан аффилланган шахслар билан битимлар ва йирик битимлар тузилганда;
  • Жамият молиявий ҳолати ёмонлашувига олиб келиши мумкин бўлган бошқарув органлари қарорларини қабул қилишда;
  • Амалдаги Қонунчиликка мувофиқ маълумотларни ошкор этмаслик ёки Жамият бошқарув органлари аъзолари томонидан бошқа ташкилотларининг бошқарув органларида эгаллаб турган лавозимлари, бошқа Жамият улушларига (акцияларига) эгалик қилиши тўғрисида тўлиқ маълумот бермаслигида.

8. Бошқарув органи ва назорат органлари, лавозимдаги шахслар, ходимлар ва мижозлар ўртасида қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар қарама-қаршилиги:

  • Қонунчилик, Жамият ички ва таъсисчи ҳужжатларига риоя қилмаслиги;
  • Жамият акциядорларининг устувор манфаатлари тамойилига риоя қилмаслиги;
  • Мулоқот қоидалари ва профессионал ахлоқ тамойилларига риоя қилмаслиги;
  • Ҳам Жамият томонидан, ҳам мижоз томонидан шартнома мажбуриятларини бажармаслиги;
  • Қонунчиликда ва Жамият ҳужжатларида белгиланган ўз мажбуриятларига амал қилмаслиги.

9. Жамият ва лавозимдаги шахслар, ходимлар ўртасида қуйидаги ҳолларда юзага келиши мумкин бўлган манфаатлар қарама-қаршилиги:

  • Қонунчилик ва Жамият ички ҳужжатлари талабларининг бузилишида;
  • Мулоқот қоидалари ва профессионал ахлоқ тамойилларига риоя қилмаслигида;
  • Ўз ва оила аъзолари сифатида тижорат фаолиятини олиб боришда;
  • Жамият бошқа компаниялари билан иш муносабатларини сақланган ҳолда шу компания билан молиявий манфаатларининг мавжудлиги;
  • Бошқа ташкилотда раҳбар, лавозимдаги шахс ёки унинг бошқарув органларида иштироки сифатида иш юритиши;
  • Шахсий манфаати борасида Жамият манфаатига зарар етказувчи бошқа ташкилотлар билан иш муносабатлари имкониятининг мавжудлиги.

V. МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИ ОЛДИНИ ОЛИШ

10. Жамият Низоми ва унинг ички ҳужжатларида манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этишнинг умумий механизмлари кўрсатилган.

Мазкур Низом билан манфаатлар қарама-қаршилиги бўйича чоралар, Жамият бошқарув ва назорат органлари, Жамиятнинг лавозимдаги шахслари ва ходимлари учун мажбуриятлар белгиланади.

11. Барча турдаги манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этишда бошқарув органлари, назорат органлари, Жамият лавозимдаги шахслари ва ходимлари қуйидагиларга мажбурдирлар:

  • Қонунчилик, норматив қоидалари, Жамият Низоми ва ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
  • Ўрта ва узоқ муддатли Жамиятнинг барқарор даромадлигини таъминлаш;
  • Қарама-қарши ҳолатларга олиб келадиган амалдаги ҳаракатлар ва қарор қабул қилинишидан тийилиш;
  • Жамият самарали бошқарувини таъминлаш;
  • Жамиятнинг ноқонуний фаолиятини амалга оширишдаги, шунингдек жиноят йўли билан олинган даромадларни легализацияллаштириш, терроризмни молиялаштириш имкониятларини бартараф этиш;
  • Товарлар (ишлар ва хизматлар)ни ишлаб чиқаришда максимал даражадаги самарадорликни таъминлаш;
  • Қонунчиликка асосан бошқарув органлари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш;
  • Жамият Низоми ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички ва ташқи назоратни амалга ошириш;
  • Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун қонунчиликда ва Жамият Низомида белгиланган тартибларда оширилган миқдор ҳажмида йирик битимларни, алоҳида битимларни ёки бир қатор ўзаро битимларни бериш;
  • Йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан тузилган битимларни амалга оширишдаги назорат орган шароитларини ўрганиб чиқиш;
  • Кузатув кенгашининг қонунчилик талабларига мувофиқ қабул қилинган қарорини амалга оширишда мулкнинг бозор нархини аниқлаш мақсадида мустақил баҳоловчини жалб қилиш;
  • Аффилланган шахслар тўғрисидаги маълумотларининг ҳисоботи билан таъминлаш;
  • Амалга оширилган битимлар тартибига риоя қилиниши ва ишлаб чиқилишини таъминлаш:

а) аффилланган шахслар билан;

б) Жамият акциядорлари ва уларнинг аффилланган шахслари билан;

  • Жамият ваколатли органлари рухсатисиз йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузмаслик;
  • Юқори органлар рухсатисиз юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органлари лавозимига ўтмаслик;
  • Амалдаги қонунчилик талабларига ва Жамият ахборот сиёсати Низомига асосан Жамият фаолияти тўғрисидаги қўшимча маълумотларни ошкор этиш;
  • Акциядорни ва мижозларни, тартибга солиш ва назорат органларни, ҳамда манфаатдор шахсларни тақдим этиладиган бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа чоп этиладиган ахборотлар билан реклама мақсадлари учун таъминлаш;
  • Жамият маълумотларига эга шахслар томонидан шахсий мақсадлари йўлида фойдаланиши олдини олиш мақсадида чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • Оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда Жамият билан боғлиқ аниқ ва салбий ахборотларни ўз вақтида кўриб чиқиш. Ҳар бир салбий ёки ноаниқ далилларга ўз вақтида жавоб беришни амалга ошириш;
  • Жамият ички назорат тизимининг заиф томонларини аниқлашда иштирок этиш;
  • Жамият бошқарув ва назорат органларининг аъзоларига молиявий ҳолати ҳамда Жамият фаолиятида режалаштирилган кўрсаткичларига асосан амалга оширилган натижалари бўйича тўланадиган мукофот шакли билан таъминлаш;
  • Професионал ва корпоратив ахлоқ тамойилларига амал қилиш.

12. Жамият акциядорлари орасида, ҳамда бошқарув ва назорат органлари орасида, лавозимдаги шахслар, Жамият ходимлари ва унинг акциядори (акциядорлари) орасидаги манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этиш мақсадида бошқарув ва назорат органлари, лавозимдаги шахслар, Жамият ходимлари ва унинг акциядори (акциядорлари):

  • Кўпсонли ва камсонли акциядорлар “Акциядорлик Жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунида, норматив қоидаларида, Жамият Низоми ва ички ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқларга амал қилиши;
  • Қонунчиликка асосан ошкор этиладиган маълумотларни акциядорлар эътиборига ўз вақтида етказиб бериши;
  • Ҳисобланган дивидендларни ўз вақтида тўлаб бориши;
  • Акциядорларни можаро мавзуси бўлиши мумкин бўлган кенг қамровли маълумотлар билан таъминлаши;
  • Жамият рақобатбардош акциялар (улушлар)ни сотиб олишда ҳамда бундай шахсларнинг бошқарув органлари иштирокида Жамият бошқарувидаги манфаатли аъзолар билан битимларни ошкор этиши;
  • Кузатув кенгаши тизимида мустақил номзод аъзолари холислигини, қабул қилинган мустақил бошқарув қарорларини таъминлаш учун интилишга мажбур.

13. Бошқарув ва назорат органлари орасида, лавозимдаги шахслар, Жамият ходимлари ва мижозлари орасидаги манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этиш мақсадида бошқарув ва назорат органлари, лавозимдаги шахслар, Жамият ходимлари ва мижозлари:

  • Белгиланган тартибларда Жамият тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш;
  • Махфий ва бошқа муҳим маълумотлардан фойдаланишдаги қоидаларга қатъий риоя қилиш;
  • Товарлар (хизматлар)ни сотиш ва шартномада ўзаро келишилган миқдор асосида ёки тўлиқ ошкор қилинган маълумотнинг тарифлари бўйича Мижоздан тўлов олиш;
  • Жамият обрўсига путур етказадиган Мижозлар билан битимлар тузилишининг олдини олиш;
  • Ўз Мижозларига профессионал жиҳатдан ва виждонан товарлар (хизматлар)ни сотиш;
  • Ходимлар томонидан шахсий мақсадлари йўлида мижозлар томонидан очиқ-ойдин йўл қўйган хатоларидан фойдаланишни бартараф этиш (шунингдек, Мижоз томонидан берилган ва имзоланган аризалари ва шартномалари). Бундай хато бўлган тақдирда, Жамият ходими ҳужжат ижросини амалга оширилишининг олдини олиш учун оқилона ҳаракат қилиши керак ва бу ҳақда Мижозга хабар бериши зарур;
  • Мазкур масала юзасидан Мижозга бериладиган тавсиялар виждонан таҳлил асосида тақдим этилиши керак;
  • Жамият фаолияти жараёнида Жамият бошқарув органлари ёки ваколатли лавозимдаги шахслар рухсатисиз Жамиятнинг қоғоз, магнит ва бошқа ташувчилардаги расмий ёки тижорат сирига кирадиган маълумотларини сотиш, узатиш, кўчириб олиш, кўпайтириш, алмаштириш ва тарқатилишида маълумотларни сақланилиши, жамланилиши ва тўпланилиши учун сақлаш тизимини такомиллаштириш.

14. Жамият ва лавозимдаги шахслар, ходимлари орасидаги ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида юзага келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этиш мақсадида лавозимдаги шахслар ва ходимлари:

  • Иш мулоқот қоидаларига ва профессионал ахлоқ тамойилларига риоя қилиши;
  • Белгиланган тартибда шартномалар тузиши;
  • Жамият билан рақобатбардош бўлган ташкилотнинг улуши (акцияси)ни олиш мақсади тўғрисида юқори лавозимдаги шахсларни ёки бошқарув ва назорат органларини хабардор қилиши;
  • Юзага келадиган қарама-қарши вазиятлар ҳақида юқори лавозимдаги шахсларга ўз вақтида маълумот бериши;
  • Юқори лавозимдаги шахсларга муҳим молиявий манфаатга эга бўлган лавозимдаги шахс ёки унинг оила аъзолари, Жамият тижорат фаолиятини олиб борадиган ёки олиб бориш ниятида бўлган ташкилотлар тўғрисида ёзма равишда хабардор этиши;
  • Юқори лавозимдаги шахсларга муҳим молиявий манфаатга эга бўлган лавозимдаги шахс ёки унинг оила аъзолари ёки аффилланган шахслар ҳисобланган ташкилотлар ва Жамият ўртасидаги муносабатларга тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган ҳар қандай фаолиятлардан тийилиши;
  • Жамият юқори органлардан Жамият манфаатларига зид бўлган бошқа ташкилот бошқарув органларида иштирок этиши учун олдиндан рухсат олиши;
  • Юқори лавозимдаги шахсга бир вақтнинг ўзида Жамият манфаатларига зид бўлмайдиган бошқа ташкилотда ишлаши тўғрисида маълумот бериш.

VI. МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИНИ ҲАЛ ҚИЛИШ

15. Жамиятда, бошқарув ва назорат органларида, Жамият лавозимдаги шахслари ва ходимлари орасида юзага келадиган манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал қилиш учун Жамият манфаатига жавоб берадиган қонуний ва асосли бир ечим топиш мақсадида судгача бўлган тартибларни кўриб чиқиш амалга оширилади.

16. Бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиби ва тузилмавий бўлинмаларга акциядорлар ва Мижозлардан келиб тушган хатлар, аризалар ва даъволар (шу жумладан, оғзаки равишдаги)ни лавозимдаги шахслар томонидан ўз вақтида кўриб чиқишни таъминлаш зарур.

17. Жамият корпоратив котиби зиммасига корпоратив низолар ҳисобини олиб бориш юклатилади. Жамият корпоратив котиби корпоратив низоларнинг дастлабки баҳосини беради, мазкур масала юзасидан керакли ҳужжатларни тайёрлайди, Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда мазкур корпоратив низоларни кўриб чиқиш ваколати доирасида бўлган Жамият органларига беради.

18. Жамият корпоратив котиби тез-тез юзага келадиган низоларни таҳлил қилади, барча низо иштирокчиларига зарур қўшимча маълумотлар тўғрисида қарор қабул қилади ёки бошқа фаолиятини амалга оширувчи сабабларини, мазкур можароларни келиб чиқилишини ҳал қилиш учун ички тартибларни ва кўрсатмаларни ўзгариши бўйича Жамият ваколатли орган раҳбарига таклифлар киритади.

19. Мижозлардан ёки можаролардаги вазиятлар тўғрисидаги маълумотларни бошқа манбаларидан олган ходим юқори лавозимдаги шахсларга дарҳол хабар бериши керак. Тузилмавий бўлинмалар даражасидаги можаролар ҳал қилинмаган тақдирда бўлинма раҳбари бир иш куни мобайнида Ижроия қўмитаси раҳбарига ёки ўринбосарига можаролар, можаролар келиб чиқиш сабаблари, қабул қилинган чоралар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиши керак. Ижроия қўмитаси раҳбари ёки ўринбосари можароларни ҳал қилиш тартибларини белгилайди, ваколатли шахсни тайинлайди. Манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал қилиш мақсадида зарур бўлса комиссия тузилади.

20. Ваколатли шахс (комиссия) манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал қилиш мақсадида барча чораларни кўради. Манфаатлар қарама-қаршилиги ҳал қилинмаган ҳолларда Ижроия қўмитаси раҳбари бошқармага масалани кўриб чиқиши учун беради ва Кузатув кенгаши Раисига можаролар тўғрисида маълумотни йўналтиради.

21. Мазкур маълумот можаровий вазиятларнинг қарори ва ҳал қилиниши бўйича тузилган Кузатув кенгаши ҳузуридаги қўмита томонидан кўриб чиқилади.

22. Ижроия қўмитаси раҳбари ёки ўринбосари ҳар қандай босқичда таъсир кўрсатадиган ёки манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган можаролар тўғрисидаги маълумотларни уч иш куни мобайнида Кузатув кенгашига можароларни ҳал қилиш тартиблари тўғрисидаги қарорини қабул қилишдаги қўмитаси (ишчи гуруҳ) томонидан кўриб чиқиши учун беради ва мазкур масала юзасидан хулосасини Кузатув кенгашига тақдим этади.

23. Қарама-қаршиликларни кўриб чиқиш натижасида амалдаги Жамият ички ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ёки ишлаб чиқиш зарурати бўлса Кузатув кенгаши ёки Ижроия қўмитаси томонидан ҳужжатни ишлаб чиқиш ёки тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинади.

24. Жамият бошқарув органлари Жамиятда бўладиган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал этишда қуйидагиларга мажбурдир:

  • Юзага келадиган манфаатлар қарама-қаршилиги максимал даражада ошкор этиш, уларнинг сабабларини аниқлаш;
  • Жамият бошқарув органларининг ваколат доирасини ва масъулиятини аниқ чегаралаш;
  • Жамият ваколатли шахсини аниқлаш ёки зарур ҳолларда қарама-қаршиликларни ҳал қилиш бўйича комиссия тузиш;
  • Сезиларли даражадаги қарама-қаршилик вазиятлари, тегишли қарор қабул қилиш ва бошқа қарама-қаршилик томонлар эътиборларига етказиш бўйича максимал даражада қисқа муддатлар ичида Жамият мавқеини белгилаш;
  • бошқа қарама-қаршилик томонларга низолардаги Жамиятнинг аниқ мавқеини асослаб берадиган, рад тўғрисидаги хабар талабини қондирадиган ёки қонунчилик, норматив қоидалар, Низом ва Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ички норматив ҳужжатлари асосида қарама-қаршилик иштирокчиси талабига асосланиб тўлиқ ва батафсил жавобни юбориш;
  • Қарама-қаршиликларни бартараф этишда иштирок этган ваколатли шахсга бу қарама-қаршилик таъсир кўрсатган ёки унинг манфаатларига ёки оила аъзолари манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолларда зудлик билан хабар берилишини таъминлаш;
  • қарама-қаршилик таъсир кўрсатган ёки унинг манфаатларига ёки оила аъзолари манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган шахсларнинг бу қарама-қаршилик бўйича қарор қабул қилиниши ва ҳал этишида иштирок этмаслигини таъминлаш.

25. Акциядорлар орасидаги, Жамият бошқарув органлари ва акциядорлари орасидаги қарама-қаршиликларни ҳал қилиш учун:

  • Кузатув кенгаши мустақил аъзоси Жамият акциядорлари ўртасида бўладиган қарама-қаршиликларни ҳал қилишда воситачи сифатида ҳаракат қилиши мумкин;
  • Ваколатли шахс ёки Жамият ваколатли органи акциядорлар ўртасида бўладиган музокараларда иштирок этиши мумкин, акциядорлар ихтиёрига қарама-қаршиликлар билан боғлиқ маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиш, қонунчилик қоидаларини, Низом ва Жамият ички ҳужжатларни аниқлаш;
  • Ваколатли шахс ёки Жамият ваколатли органи томонидан акциядорларга маслаҳат ва тавсиялар бериш, акциядорлар имзоланиши учун қарама-қаршиликларни ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар лойиҳасини тузиш, Жамият номидан ўз ваколати доирасида бўлган акциядорлар олдида қарама-қаршиликларни ҳал қилиш даражасидаги мажбуриятларни қабул қилиш;
  • Жамият бошқарув органлари ўз ваколатларига мувофиқ корпоратив қарама-қаршиликларни ҳал қилиш бўйича қарорларни ишлаб чиқилишини ташкиллаштириш ва Жамият номидан қарама-қаршилик иштирокчилари билан имзоланган келишувларнинг бажарилишига ёрдам бериш. Қарама-қарши томонлар ва Жамият орасида уларнинг мажбуриятлари амалларида келишмовчиликлар бўлмаган, лекин уларни бажаришда тартиби, усули, муддати ва бошқа шартлари асосида юзага келадиган келишмовчилик бўлган тақдирда Жамият қарама-қаршилик иштирокчисига юзага келган келишмовчиликни ҳал қилишни ва Жамият томонидан акциядор талабини қондирадиган шароитга тайёр бўлган таклиф киритиши керак;
  • Агар Жамият томонидан акциядор талабини қондирилиш эҳтиёжларини ўз ичига олган Қонунчиликда, Низомда ёки Жамият бошқа ички ҳужжатларида белгиланган айрим ҳаракатлар билан боғлиқ бўлганда Жамият томонидан зарур маълумотлар тўлдирилиши каби шартлар белгиланади (масалан акциядорлар томонидан сўралган ҳужжат нусхалари учун тўлов миқдори ёки Жамият банк маълумотлари ва бошқалар).

26. Мазкур чоралар рўйхати тўлиқ даражада ҳисобланмайди. Ҳар бир аниқ ҳодисада манфаатлар қарама-қаршилигида юзага келувчи сектор билан боғлиқ қарама-қаршиликларни ҳал қилиш шакллари бўлиши мумкин.

VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

27. Мазкур Низомдаги қўшимчалар ва ўзгартиришлар Акциядорлар умумий йиғилиши аъзоларининг оддий кўп сонли овоз бериш йўли билан тасдиқланади.

28. Мазкур Низомнинг баъзи моддалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига киритилган ўзгартиришлари натижасида зид бўлган тақдирда, бу моддалар ўз кучини йўқотади, Жамият Низомига ўзгартиришлар киритгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига амал қилади.

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...