"TОSHNEFTEGAZQURILISH"

Aksiyadorlik Jamiyati

Акционерное Общество

"ТАШНЕФТЕГАЗСТРОЙ"

Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом (27.06.2016)

 

«ТАСДИҚЛАНГАН»
«TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти
2016 йил «27» июндаги
Акциядорлар умумий йиллик йиғилиш баёни билан

 

 

«TOSHNEFTEGAZQURILISH» АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ

ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМИ

 

МУНДАРИЖА

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II. ДИВИДЕНД ТЎЛОВИНИ БЕЛГИЛАШ ВА КЎЧИРИБ БЕРИШ ТАРТИБЛАРИ

III. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИНИНГ МУДДАТИ ВА ТАРТИБЛАРИ

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

V. МАЪЛУМОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШТАРТИБИ

VI. ХУЛОСА ҚОИДАЛАРИ

 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Мазкур ички назорат тўғрисидаги Низом (кейинги ўринларда - Низом) «TOSHNEFTEGAZQURILISH» Акциядорлик Жамияти (кейинги ўринларда - Жамият) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига, Жамият Низомига, Корпоратив бошқарув Кодексига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Акциядорлик Жамияти фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Кенгаши йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги №9-сонли баёни ҳамда Жамият ички ҳужжатлари билан тасдиқланган.

Мазкур Низомда Акциядорлик Жамияти дивидендлар сиёсатининг умумий масалалари акс эттирилиши ва ошкор эттирилиши кўрсатилган.

2. Жамият дивиденд сиёсати акциядорлар фаровонлигини оширишга йўналтирилган. Низомнинг асосий мақсади Жамият дивиденд сиёсати ҳақида акциядоларга ва бошқа манфаатдор шахсларга хабар бериш учун мўлжалланган.

3. Мазкур Низом Жамият Кузатув кенгаши томонидан акция дивидендлар ҳажмини ишлаб чиқиш тавсиялари ва уларнинг тўлов тартиблари учун мўлжалланган.

Жамият акциядорларининг дивидендлар тўлови билан боғлиқ масалалари Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун қоидалари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив ҳуқуқий актлари, Жамият Низоми ва мазкур Низомда амалга оширилмаган бўлса акциядорлар қизиқишлари ва ҳуқуқларини таъминлаш билан келиб чиққан ҳолда ҳал қилинади.

4. Жорий дивиденд сиёсати кейинги навбатдаги акциядорлар йиллик умумий йиғилиши бўлгунга қадар ишлаб чиқилади.

Акциядорлик Жамияти шу давр мобайнидаги соф фойданинг 60%ини дивидендлар тўлаш учун йўналтиради. Қолган фойданинг 40%и эса ишлаб чиқаришни ривожлантиришга сарф қилинади.

4. Жамиятнинг дивиденд сиёсати қуйидаги асосий тамойилларда асосланган:

Ошкоралик тамойили, томонларнинг дивиденд сиёсатини амалга оширишда иштирок этадиган мажбуриятлар ва жавобгарликлар ҳақидаги маълумотларни аниқлаш ва ошкор этиш, шунингдек дивиденд тўлови ва ҳажми ҳақидаги қарор қабул қилиш тартиб ва шартлари назарда тутилади;

Ўз вақтида тамойили, дивиденд тўлаш тўловларидаги вақт чегаралари бўйича белгиланилиши назарда тутилади;

Асослилик тамойили, бу фақат Жамият томонидан Жамият ҳақиқий молиявий аҳволини инвестиция дастурлари ва ривожлантириш режаси ҳисобида ижобий молиявий кўрсаткичларга эришган тақдирда, дивиденд тўлови ва ҳажми ҳақидаги қарор қабул қилиш мумкинлиги назарда тутилади;

Адолат тамойили, акциядорларни тенг ҳуқуқда дивиденд тўлови ва ҳажми, тартиби қарорларини қабул қилиш тўғрисидаги маълумотларнинг олиниши билан таъминланилиши назарда тутилади;

Мустаҳкамлик тамойили, дивиденд сиёсатида тартиб ва тамойилларни қаттиқ назоратда амалга ошириш назарда тутилади;

Ривожлантириш тамойили, Жамият стратегик мақсадларининг ўзгариши билан корпоратив бошқарув тартибларини яхшилаш доирасида дивиденд сиёсатини доимий такомиллаштириш назарда тутилади;

Барқарорлик тамойили, Жамият дивиденд тўловининг барқарор даражасини таъминлашга интилиши назарда тутилади.

5. Акцияларни жойлаштириш бўйича дивидендлар тўлови қарорларини қабул қилиш (ижро этиш) Жамият ҳуқуқи ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилиши акциялар бўйича дивидендларни тўлаш ёки тўламаслик ҳақида қарорини қабул қилиш ҳуқуқига эга.

6. Эълон қилинган дивидендлар тўлови Жамият мажбурияти ҳисобланади.

Бошқарув қўмитаси қарори бўйича дивидендларни олишда дивидендлар тўлови билан боғлиқ харажатлар (шунингдек, солиқларни ҳисоблаш ва сақлаш, дивидендларни санаш бўйича харажатлар, почта харажатлари), акциядор зиммасига юклатилмайди. Жамият Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан акциядорлар олдида жавобгар ҳисобланади.

7. Акциялар бўйича дивидендлар тўланмайдиган ва ҳисобланмайдиган ҳолатлар:

  • жойлаштирилмаган;
  • Жамият томонидан харид қилинган ва/ёки сотиб олинган;
  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида кўрсатилган бошқа ҳолларда.

8. “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни 54 моддасининг биринчи бандига асосан Жамият акциялар бўйича дивидендлар тўлови ҳақида қарорни қабул қилиш ва тўловларни амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас.

II. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИНИ БЕЛГИЛАШ ВА КЎЧИРИБ БЕРИШ ТАРТИБЛАРИ

9. Жамият биринчи чорак, ярим йиллик, молиявий йилнинг тўққиз ой натижалари ва молиявий йил натижалар даврида. Мазкур Низомнинг 8 бандида кўрсатилган ҳолатлардан ташқари акциялар бўйича дивиденд тўловлари қарорини қабул қилиш (хабар бериш) ҳуқуқига эга.

Биринчи чорак, ярим йиллик ва молиявий йилнинг тўққиз ой натижалари бўйича дивидендлар тўлови ҳақида қарори (хабари)ни тегишли давр тугаганидан кейин уч ой мобайнида қабул қилиниши мумкин.

Дивидендлар Жамият тасарруфида қолдирилган ўтган йил тақсимланмаган фойдаси ҳисобида Жамият соф фойдасидан тўланади. Дивидендларни ўз вақтида тўлаш ва Жамият молиявий аҳволининг ёмонлашиш олдини олиш мақсадида айланма маблағларидан дивидендларни тўлаш учун олиб чиқилганда Жамият даромади ҳисобидан дебиторлик қарздорлиги бўйича Жамият томонидан заҳира яратилади.

Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши ҳар бир турдаги акциялар бўйича дивидендларни тўлаш (хабар бериш) тўғрисидаги қарорини қабул қилади. Жамият Кузатув кенгаши Акциядорлар умумий йиғилишига акция бўйича дивидендлар тўлов ҳажми ва уларнинг тартиби бўйича тавсиялар беради. Дивидендлар тўлов ҳажми Кузатув кенгаши берилган тавсияларидан ошмаслиги керак.

10. Акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендлар тўлови (хабари) ҳақидаги қарорида белгиланиши керак бўладиган:

  • Дивидендлар тўлови (хабари) бўйича акция туркуми (тури);
  • Белгиланган турдаги бир акция учун дивиденд ҳажми;
  • Дивидендларни тўловида муддат, тартиб ва даврийлиги.

Шу билан бирга, Жамият дивидендларни ҳисоблаш (тўлови) тўғрисидаги қарорни қонунчиликда белгиланган тартибларда қабул қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда оддий акциялар бўйича тўлиқ дивидендларни тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

11. Кузатув кенгаши томонидан акциядорлар йиғилишида тавсия қилинадиган акциялар бўйича дивидендлар ҳажми қуйидаги омиллар асосида белгиланади:

  • Аудиторлик хулосасининг аниқлилиги билан тасдиқланган мазкур молия ҳисоботи асосида соф даромад ҳажми;
  • Жамият кейинги даврларда молиявий-хўжалик режалари;
  • Жорий давр сўнгида Жамият айланма маблағлари тузилмаси;
  • Жорий давр сўнгида Жамият қарздорлик юкламаси.

12. Кузатув кенгашининг дивидендлар тўловида бериладиган тавсиясида кейинги йилларда Жамият молиявий-хўжалик режалари, ҳозирда ва келажакда Жамият айланма маблағлари ҳолати ва мажбуриятлари кўзда тутилиши керак. Кузатув кенгаши томонидан Акциядорлар умумий йиғилишига тавсия қилинадиган дивиденд тўловлари кейинги даврлардаги молиявий-хўжалик режаларининг тасдиқланилишида кўрсатмайдиган Жамиятни қўшимча молиявий қарз ёки бошқа харажатларга олиб келмаслиги керак.

III. ДИВИДЕНДЛАР ТЎЛОВИНИНГ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ

13. Жамият дивидендларни пул маблағлари, бошқа қонуний тўлов маблағлари ёки Жамият қимматли қоғозлари ҳисобида амалга оширилади. Эълон қилинган дивидендлар Ўзбекистон Республикаси миллий пул валютаси ёки акциядорнинг – Ўзбекистон Республикаси норезидентининг ёзма мурожаати бўйича Жамиятнинг ҳисобланган дивидендларда маблағларини эркин айлантириш йўли билан ҳисобланган маблағларни акциядор-норезидент банк ҳисоб рақамларига кўчириб бериш амалга оширилади.

14. Дивидендлар тўлов муддати Жамият Акциядорлар умумий йиғилиши қарори томонидан белгиланиб, акциядорлар умумий йиғилишининг дивидендларни тўлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилинган кундан 60 кун ошмаслиги керак.

15. Жамият қимматли қоғоз эгалари Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан белгиланган муддатларда дивидендларни олмаган тақдирларида, Жамият бундай дивиденд (талаб қилиб олинмаган)ларни тўлашда давом этади. Эълон қилинган дивидендлар тўлови бўйича Жамият мажбуриятларини бажариш муддати тугашидан талаб қилиб олинмаган дивидендлар тўлов даври 3 йилдан ошмаслиги керак.

16. Жамият айби билан тўланмаган дивидендлар Акциядорлар умумий йиғилиши муддатлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида белгиланган тўланмаган (олинмаган) дивидендларни қайта молиялаштириш ставкаларидан келиб чиқиб жарималар тўлаб борилади. Тўланмаган (олинмаган) дивидендлар бўйича жарималар ҳажми тўланмаган (олинмаган) дивидендлар миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.

17. Жамиятнинг тузилмавий бўлинмалари, ўз вазифалари орасида акциядорлар билан иш олиб бориш ва ташкиллаштириш, Жамият бухгалтерияси билан биргаликда мазкур Низомда кўрсатилган Жамият дивидендларини тўлаш бўйича тадбирларни тайёрлаш, мувофиқлаштириш ва ўтказиш асосида амалга оширади.

18. Ҳар қандай акциядор акциялар бўйича дивиденд тўловлари тартиби, ҳисоблаш тартиби, дивидендлар солиқ миқдори, тўлов шартлари тўғрисидаги маълумотларни олишга мурожаат бериш ҳуқуқига эга.

19. Акциядорларга дивидендлар тўғрисидаги қарори қабул қилинган, Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказишда тайёрланган Акциядорлик Жамияти рўйхатида киритилган шахслар акциялар бўйича дивидендларни олиш ҳуқуқига эга.

20. Умумий улушда акциялар топилган тақдирда белгиланган тартибларда дивидендларнинг улуши акциядорлар орасида мутаносиб равишда тақсимланади.

21. Акциядор ўз навбатида инвестицион воситачиларни ва/ёки акциялар ҳуқуқи ҳисоби бўйича хизматларни, ўзининг маълумотлари ўзгариши ҳақида Марказий қимматли қоғозлар депозитарийсига маълумот бериши керак. Акциядор томонидан инвестицион воситачиларни ва/ёки акциялар ҳуқуқи ҳисоби бўйича хизматларни, ўзининг маълумотлари ўзгариши ҳақида Марказий қимматли қоғозлар депозитарийсига маълумот берилмаган тақдирда воситачилар ва/ёки Марказий қимматли қоғозлар депозитарийси акциядорга етказилган зарар учун жавобгар ҳисобланмайди.

22. Агар акциядор ўз банк ҳисоб рақамларини ва дивидендлар тўловини амалга оширишда кўрсатилган банк ҳисоб рақамларини нотўғри берса ёки уларнинг ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаса Жамият акциядорга етказилган зарар учун жавобгар ҳисобланмайди. Мазкур бандда кўрсатилган, акциядор айби билан нотўғри кўчирилган дивидендлар қайтариб кўчирилганда акциядор томонидан тўғри берилган ҳисоб рақамларига қайта кўчирилиш ва қайта кўчириш харажатларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.

23. Жамият акциядорларнинг даромад тўловларида солиқ агенти ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган қимматли қоғозлар бўйича фойда олиш солиғи тартибларида дивидендларнинг тўловини амалга оширади. Солиқ стандарт ставкасини қўлланмайдиган акциядор Жамиятга Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигида тасдиқланган ҳужжатларни тақдим этиши керак (тўлаш агентларни жалб қилганда).

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ДИВИДЕНД ТЎЛОВИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

24. Жамият ҳар бир турдаги акциялар бўйича дивидендларни тўлаб бериши керак.

25. Дивидендларни тўловида ҳеч бир акциядор тўлов муддатлари бўйича афзалликларга эга эмас.

Жамият томонидан оддий акциялар бўйича дивидендлар тўловини тўлаш акциядорлар томонидан дивидендларни олиши тенг ҳуқуқларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади. Бунда Жамият камсонли акциядорга белгиланган муддатларда дивидендлар тўловини амалга оширилмаган бўлса йирик акциядорга ҳам дивидендларни тўлаш ҳуқуқига эга эмас.

26. Жамият Ижроия қўмитаси Жамият акциядорларига ўз вақтида ва тўлиқ дивидендларни тўлаш учун жавобгар ҳисобланади. Ижроия қўмитаси учун назоратни Жамият Кузатув кенгаши билан биргаликда Жамият Тафтиш комиссияси амалга оширади.

27. Ҳисобланган дивидендларнинг тўловини таъминлаш мақсадида Кузатув кенгаши ўз мажлисларида дивидендларни тўлаш бўйича масалалари кўриб чиқилади. Ижроия қўмитаси айби билан кеч ёки оз қисмда дивидендлар тўлови амалга оширилган тақдирда Жамият Кузатув кенгаши томонидан масъул айбдор шахсларга чоралар белгиланади ва тегишли жарималар солинади ёки уларнинг солинишига ташаббус кўрсатилади.

28. Жамият ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда акциядор ҳар қандай турдаги акция бўйича эълон қилинган дивидендлар тўловини белгиланган тартибда суд томонидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

29. Жамиятга дивидендлардан солиқ миқдорини сақлаш ва кўчириб беришда тайинланган солиқ агенти мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.

V. МАЪЛУМОТЛАРНИ ОШКОР ЭТИШ ТАРТИБИ

30. Мазкур Низом, ҳамда ушбу Низомга киритилган қўшимчалар ва ўзгартиришлар Жамиятнинг интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайтида тегишли қарор қабул қилиниши бўйича Жамият бошқарув қўмитасининг мажлис баёни имзоланган кундан сўнг ўн кун мобайнида Жамият томонидан ошкор этилади.

31. Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан дивидендлар тўлови тўғрисида қарорини Жамият қонунчиликда белгиланган муддатларда, муҳим фактлар тўғрисидаги хабар шаклида маълумотлари ошкор этилади. Шунингдек, Жамият томонидан электрон манзил орқали акциядорларга дивидендлар тўловини кўчирганлиги тўғрисида билдиришномаси юборилади.

32. Дивидендларни тўлаш бўйича Жамият ўз мажбуриятларининг ижроси бўйича тегишли маълумотларни Жамият қонунчиликда белгиланган муддатларда, муҳим фактлар тўғрисидаги хабар шаклида ошкор этади.

VI. ХУЛОСА ҚОИДАЛАРИ

33. Мазкур Низомда Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган қарорига асосан ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилиши мумкин.

34. Жамият Кузатув кенгаши, Жамият Тафтиш комиссияси, Жамият ички аудит хизмати, Жамият Ижроия қўмитаси раҳбари таклифларига биноан мазкур Низомга ўзгартиришлар ёки қўшимчалар киритилади.

35. Мазкур Низомнинг баъзи моддалари Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига киритилган ўзгартиришлари натижасида зид бўлган тақдирда, бу моддалар ўз кучини йўқотади, Жамият Низомига ўзгартиришлар киритгунга қадар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва норматив қоидаларига амал қилади.

Статистика Ҳисоблагичлари

 

mediateka 

Алоқалар

Корхона манзили: 100113, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Катартол кўчаси, 2-а
Телефон: (+99878) 150-16-17
Факс: (+99878) 150-16-22
E-mail: info@tngk.uz

 helplineИШОНЧ ТЕЛЕФОНЛАРИ:

(+99878) 150-16-13, 150-16-03

Батафсил...